Breaking news: ПФЛ клуб раҳбарлари ва бош мураббийларни "Миллий"да йиғмоқчи

18 май 2019, 15:49
ПФЛ кеча Суперлигадаги барча клубларга хат юборган.

Хатда ёзилишича, 20 май, душанба куни ЎФА Биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджонов иштирокида йиғилиш ўтказилади.

Унда ПФЛ бош директори Омон Ғофуров Суперлиганинг барча клублари раҳбарлари ва бош мураббийларидан шахсан иштирок этишни сўраган. Йиғилиш "Миллий" стадионида соат 17:00да бошланиши кўзда тутилган.

Қайд этиш керакки, мазкур йиғилишда "Пахтакор" вакиллари, яъни ПФЛ расмий хатида сўралган раҳбар ва бош мураббий иштирок этолмайди. Чунки шу куни "Пахтакор" ОЧЛ доирасида Саудия Арабистонида "Ал Аҳли" билан ўйин ўтказади.


Мазкур йиғилишда нима масала кўрилиши номаълум. "Championat.asia" сайти воқеалар ривожини кузатиб боради!

Эслатиб ўтамиз, куни кеча Умид Аҳмаджонов МОҚ президентлигидан истеъфога чиқарилган ва унинг ўрнига Рустам Шоабдураҳмонов сайланганди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›