UZ

Сўнгги янгиликлар

18:27"Манчестер Сити" яна бир ҳимоячисини йўқотди  3 18:14Ўзбекистон Кубоги-2026 мусобақаси 1/2 финал ва финал ўйинлари марказлашган ҳолда ўтади  1 17:50Расман: Мбаппе Испания Суперкубогини ўтказиб юборади  1 17:34Расман: "Навбаҳор" Усмонов трансферини эълон қилди  3 17:20"Хоразм" мураббийи Сергей Токов: "Жаҳон ва Осиё чемпионатларига мослашиб ишлаш — мураббийларнинг тақдири"  0 16:58Гвардиол: "Бу оғир дам, лекин у мени ҳеч қачон синдира олмайди"  2 16:35Расман: Шуҳрат Муҳаммадиев "Локомотив"га қайтди  2 16:21Инсайд тасдиқланди: Озарбайжон клуби Раҳмоналиевни сотиб олди  1 16:01Расман: "Челси"га янги бош мураббий тайинланди  8 15:31Ўзбекистонлик ҳакамлар U-23 Осиё Кубоги 1-тур ўйинига тайинлов олди  0 15:27Аббос Отахонов: “Иложи борича юқори ўринлар учун курашамиз”  1 15:05"Насаф" легионер футболчиси билан хайрлашди  7 14:49"Хоразм" машғулотлари Championat.asia объективида  0 14:30Равшан Ҳайдаров: "Ёш таркиб билан иштирок этишимизга қарамай, мен жамоамизга ишонаман"  10 14:10"Хоразм" Тошкентда тайёрланмоқда  2

Breaking news: "Насаф" собиқ футболчисини ортга қайтарди Янгиликлар

Breaking news: "Насаф" собиқ футболчисини ортга қайтарди

Қаршининг "Насаф" жамоаси эртадан бошлаб ўз қароргоҳида ОЧЛ гуруҳ босқичи доирасидаги "Персеполис"га қарши ўйинга тайёргарликни бошлайди.

Жамоа таркибида ўзгаришлар мавжуд. Маълумотларга кўра, бугун "аждарлар" яқиндагина "Насаф" билан хайрлашган Сайдулло Раҳматовни яна ортга қайтарди. Орада АГМК билан Туркияда йиғин ўтказиб қайтган чап қанот ҳимоячиси бугун қаршиликлар билан шартнома имзолаган.

Рўзиқул Бердиев чап қанот ҳимояси юзага келган муаммони собиқ футболчиси билан ёпишга уриниб кўрадиган бўлди. Шунингдек, жамоа селекция ишларини давом эттирмоқда. Жамоа бош мураббийи "Ал Файсали"га қарши ўйиндан кейин учта чизиқ бўйича футболчи кераклигини таъкидлаганди. Чап қанот ҳимоясидан ташқари "Насаф"га яна марказий ярим ҳимоячи ҳамда ҳужумчи зарур. Тез орада бу чизиқлар бўйича ҳам янги футболчилар пайдо бўлиб қолиш эҳтимоли мавжуд.

"Насаф" жамоаси "Персеполис"га қарши ўйинга тараддуд кўриш доирасида 6-7 февраль кунлари Қаршида "Шўртан" ҳамда "Динамо" жамоалари билан назорат учрашуви ўтказиши кўзда тутилган.

Эслатиб ўтамиз, 13 февраль куни "Насаф" жамоаси ОЧЛ гуруҳ босқичи доирасида "Персеполис"га қарши Эронда баҳс юритади. Қаршиликлар 11 февраль куни эрта тонгда Тошкентдан Эронга Туркия орқали йўл олишади.

Рейтинг: +55   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика