UZ

Сўнгги янгиликлар

00:50"Бавария" "Ливерпуль"га Диас учун 70 миллион евро ва бонуслар таклиф қилади  0 00:15"Аталанта" Ретегини 65 млн. еврога сотди  1 00:12МЮ "Брентфорд"нинг энг яхши тўпурари Мбемони 65+6 миллион фунтга сотиб олди  2 23:48Сауль Туркияга кўчиб ўтиш фикридан қайтди. Нега?  0 23:13As ўқувчиларининг 72% "Реал" Винисиус билан шартнома узайтиришини хоҳламайди  2 22:45"Реал" ва яна бир қатор жамоалар клублар ўртасидаги ЖЧ ҳар 2 йилда ўтказилишини хоҳлашмоқда, ФИФА эса...  2 22:15Луиджи Ди Бияджо: "Мусобақага қийин ҳолатда тайёргарлик кўрмоқдамиз"  3 21:47"Барселона" 2025 йилда "Камп Ноу"да ўйнай олмаслиги мумкин  3 21:36Дмитрий Плетнёв - "Динамо" футболчиси  4 20:45Назорат учрашуви. "Қизилқум" Про лига жамоасига йирик ҳисобда мағлуб бўлди  0 20:18"Манчестер Сити" "Ньюкасл"нинг 22 ёшли ҳимоячиси учун 65 миллион фунт таклиф қилишга тайёр  6 20:00"Арсенал" ҳимоячиси Саудия Арабистони клублари қизиқишини инкор этди  1 19:38"Манчестер Сити" футболчисини 40 млн еврога сотмоқчи  0 19:16"Сурхон" тажрибали дарвозабонини "Хоразм"га ижарага берди  7 18:55Оливер Кан телевидениега қайтмоқда  3

Breaking news. 2018 йилги Суперлигада "Машъал" ва "Цементчи" иштирок этмайди Янгиликлар

Breaking news. 2018 йилги Суперлигада "Машъал" ва "Цементчи" иштирок этмайди

Теглар :  МашъалЦементчи
Футбол бўйича Ўзбекистон чемпионати — Олий лига мусобақаси янги мавсумдан бошлаб “Ўзбекистон Суперлигаси”, Биринчи лига эса “Ўзбекистон ПРО-лигаси” деб номланиши аввал маълум қилинганди.

 Белгиланганидек, Ўзбекистон Суперлигасида жами 12та Про-лигада эса 16та жамоа иштирок этади.

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси томонидан  Суперлига ҳамда Про-лигада иштирок этувчи футбол клублар олдига лицензиялаш бўйича маълум талаблар қўйилган бўлиб, ушбу талабларни бажарган клублар янги мавсумда Суперлигада иштирок этиши ҳақида ҳудудий футбол федерацияларига расман етказилганди.

Ўтган давр мобайнида Ўзбекистон футбол федерацияси ҳамда Профессионал футбол лигаси томонидан мазкур талабларни бажарилиши ҳолатини ўрганиш юзасидан Ишчи гуруҳ ташкил этилиб, 2017 йилнинг ноябрь ойи охиридан бошлаб бугунги кунгача футбол клублари ҳамда унинг инфратузилмаси ўрнатилган тартибда 3 марта ўрганилди ва текширувдан ўтди. Текширув жараёнида асосий эътибор футбол клубларининг стадионлари ҳолати, у ерда яратилган шарт-шароитлар, аёллар ва мини-футбол жамоаларининг инфратузилмаси, футбол базаларидаги умумий ҳолатга қаратилди.


Аниқланган камчиликлар юзасидан футбол клублари раҳбарияти, ҳудудий футбол федерацияси президентларига расмий хат йўлланди. Шундан сўнг ўтказилган такрорий ўрганишлар жараёнида Қувайсойнинг “Цементчи” ҳамда Муборакнинг “Машъал” клублари томонидан  Суперлигада иштирок этувчи футбол клублари олдига қўйилган талаблар тўлиқ бажарилмагани, мавжуд  муаммо ва камчиликлар бартараф этилмагани аниқланди. Бунга кўра, “Цементчи” футбол клубининг ўқув машғулот базаси, ётоқхонаси таъмирталаб эканлиги, шунингдек футбол клуби ўзининг футбол мактабига эга эмаслиги, футбол клубининг аёллар жамоаси уй учрашувларини ўтказадиган стадион янги мавсумга тайёр эмаслиги аниқланди.

Шунингдек, “Машъал” футбол клубининг стадиони ҳам янги мавсумга умуман тайёр эмаслиги, футбол клубининг ўқув-машғулотлар базаси умуман талабга жавоб бермаслиги, футбол клуби мини футбол жамоаси инфратузилмаси янги мавсумга тайёр эмаслиги, футбол клубининг аёллар жамоаси учун ҳудудда умуман шароит мавжуд эмаслиги, футбол клубининг футбол мактаби ачинарли аҳволдалиги маълум бўлди.

Қашдарё вилоятининг бош жамоаси “Насаф” ҳисобланиб, вилоятнинг аксарият мухлислари айнан “Насаф”га мухлислик қилишлари ҳеч кимга сир эмас.  

Уларнинг ўрнига гарчи чемпионатни қуйи поғонада якунлаган бўлса ҳам, лицензиялаш бўйича талабларга жавоб берадиган Фарғонанинг "Нефтчи" ҳамда Жиззахнинг "Сўғдиёна" клублари Суперлига-2018 иштирокчилари қаторига қўшилди. Мазкур футбол клубларининг Суперлигада иштирок этиш учун белгиланган талабларни етарлича бажарганлиги инобатга олинди.

Ўзбекистон футбол федерацияси Ишчи гуруҳи аъзоларининг якуний хулосаси асосида Ўзбекистон футбол федерацияси Ижроия Қўмитаси Бюросининг 24 январдаги 4-сонли Қарори қабул қилинди. Унга кўра, 2018 йилги мавсумда Суперлигада иштирок этувчи футбол клублари қўйидаги таркибда тасдиқланди:

1. “Локомотив”
2. “Насаф”
3. “Бунёдкор”
4. “Пахтакор”
5. “Навбаҳор”
6. “Бухоро”
7. “Қўқон-1912”
8. “Олмалиқ”
9. “Металлург”
10. “Қизилқум”
11. “Сўғдиёна”
12. “Нефтчи”

Ўзбекистон футбол федерациясининг асосий мақсади Суперлига ҳамда Про-лига клублари савияси ўртасидаги фарқни максимал тарзда камайтириш, миллий чемпионат баҳсларида фақат замонавий талабларга жавоб берадиган, рақобатбардош бўлган футбол клубларининг иштирокини таъминлашдан иборат.

Рейтинг: -125   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика