BREAKING: Чемпионлар Лигаси қачон қайтиши расман эълон қилинди!
17 июн 2020 19:20
Янгиликлар
BREAKING: Чемпионлар Лигаси қачон қайтиши расман эълон қилинди!
УЕФА ижроия қўмитаси ЕЧЛ жорий мавсумининг қолган баҳслари қандай тартибда ва қачон ўтказилиши ҳақда баёнот берди.
Унга кўра, мусобақанинг 1/8 финали доирасидаги 4та жавоб баҳси 7-8 август кунлари бўлиб ўтади. 7 августга "Ювентус" – ”Лион” ва "Барселона" – ”Наполи”, кейинги кунга эса "Манчестер Сити" – "Реал" ва "Бавария" – "Челси" тўқнашувлари белгиланди.
Чорак финал босқичидан бошлаб барча учрашувлар Лиссабонда "саккизлик финали" шаклида, битта ўйиндан иборат ҳолда ўтказилади. 1/4 финал – 12-15 август, ярим финал – 18-19 август, ҳал қилувчи беллашув эса 23 августда саналарида бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, чорак финал йўлланмасига "Аталанта", "Атлетико", ПСЖ ва "РБ Лейпциг" эга чиқиб бўлган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Фикрлар