Бразилияликлар 6 январь куни "Локомотив" сафига қўшилишади

Narzulla Saydullayev
4 янв 2015, 11:00
"Локомотив" клубидан олган маълумотларимизга кўра, жамоа 6 январь куни БААнинг Дубай шаҳрига учиб кетади.
Жамоа у ерда икки ҳафта давомида йиғин ўтказади. Дастлабки йиғин жисмоний тайёргарликка қаратилади. Мирко Еличич айнан мазкур йиғиндан бошлаб мураббийлар штабини тўлдиради. Ундан ташқари икки нафар бразилиялик футболчи ҳам 6 январдан бошланадиган хориж йиғинида "темирйўлчилар" сафидан жой олади.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia