Бразилиялик футболчилар ЕЧЛда гол уриш бобида рекорд ўрнатишди ФОТО

Tolibjon Qosimov
22 ноя 2017, 12:34
Кеча Чемпионлар лигасида 5-тур учрашувларига старт берилди.

"G" гуруҳида "Бешиктош" жамоаси ўз майдонида "Порту" билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади. Ана шу беллашувда ҳисобни 29 дақиқада "Порту"нинг бразилиялик ўйинчиси Фелипе очди. Шу тариқа, Фелипе ЕЧЛда гол урган 200-бразилиялик футболчи бўлди. Шу кунгача ушбу мусобақада 199 нафар бразилиялик гол урган эди. Қайд этиб ўтиш жоиз, Бразилия Чемпионлар лигасида 200 нафар футболчиси гол урган биринчи мамлакатга айланди.

Ўхшаш янгиликлар


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: twitter.com/brfootball

Сўнгги янгиликлар

Барча ›