

Белекда ўтган учрашувда Вадим Абрамов бир қатор футболчиларни синовдан ўтказди. Ўйиннинг биринчи бўлими якунида Хислат Халиловнинг чиройли узатмасини Кожо Жоэл бир ҳимоячини ортда қолдирган ҳолда дарвозага йўллаб, ҳисобни очди – 1:0.
Иккинчи бўлимда Кожо Жоэлнинг ўрнига майдонга тушган Анваржон Ҳожимирзаев ҳам ўз ҳисобига гол ёзиб қўйди. У Санжар Шоаҳмедовнинг етказган тўпини голга айлантирди – 2:0.
Иккинчи бўлим якунида рақиб битта гол уриб, фарқни қисқартирди - 2:1.
Баҳс якунигача ҳисоб бошқа ўзгармади ва Самарқанд клуби Туркиядаги йиғинини ғалаба билан якунлади. Кўҳна шаҳарликлар 21 феврал куни Ўзбекистонга қайтиб келишади.
Ўртоқлик учрашуви. 20 феврал
"Динамо" (Ўзбекистон) - "Ауда" (Латвия) – 2:1
Голлар: Кожо Жоэл 45, Анваржон Ҳожимирзаев 68. - 86'.
"Динамо": Фарҳод Раҳматов, Душан Мийич, Артём Сокол, Одил Абдумажидов, Ратиньо, Хислат Халилов, Францис Нарх, Владимир Козак, Фаррух Икромов, Санжар Шоаҳмедов, Кожо Жоэл
Иккинчи бўлимдан майдонга тушганлар: Анваржон Ҳожимирзаев, Ҳумоюнмирзо Иминов, Муҳаммадбобур Асадуллаев, Комил Шарофутдинов, Воҳид Оқбўтаев, Эммануэл Ягр, Абубакр Муйдинов, Анвар Файзуллаев.



