Бразилия ТЖ шифокори: "У машғулотларда тўлиқ қатнаша олади"

Eldor Akmurzayev
12 июл 2019, 00:25
Бразилия терма жамоаси шифокори Родриго Ласмар ПСЖ форварди Неймарнинг ҳолати ҳақида маълумот берди.

«Агар у ўз клуби сафида бўлганида, Неймар ҳозир машғулотларни тўлиқ ўтаказаётган бўларди. У тўп билан ишлашга тайёр», – дейди Ласмар.

Маълумот учун, парижликлар раҳбарияти мавсумолди йиғинларида иштирок этмаган ҳар бир куни учун Неймарга  375 минг евро миқдоридаги жарима жазоси белгилагани айтилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: UOL