Бразилия терма жамоасида Дунгага Таффарел ва Мауро Силва ёрдам беради

Narzulla Saydullayev
24 июл 2014, 09:54
Бразилия терма жамоасининг янги бош мурабийи Карлос Дунга иккита ёрдамчиси номини эълон қилди.
Янги кучли жамоа тузишда Дунгага собиқ дарвозабон Клаудио Таффарел ва собиқ ҳимоячи Мауро Силва ёрдам беради.

Таффарел айни пайтда "Галатасарой" дарвозабонлари билан ишламоқда, Мауро Силва эса Бразилиянинг баъзи ўйинларига чақирилади. Умуман олганда Дунга рақибга қараб ёрдамчиларини ўзгартириб туради.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: euro-football.ru