

Бу ҳақда Бразилиянинг "Folha de S.Paulo" газетаси хабар берди. Унга кўра, нафақат футболчилар, балки мураббийлар штабидаги ҳар бир мутахассис ҳам шунчадан мукофот олишади.
Ушбу сумма жаҳон биринчиликларида миллий терма жамоалар учун тарихдаги рекорд бўлиши мумкин. Бразилияликлар 2002 йилги Жаҳон чемпионлиги учун деярли 5 баробар камроқ олишган. 1994 йилги ғалаба учун эса футболчилар 80 минг доллар атрофида олишган.




