Бразилия МТЖ шифокори: «Неймар уколлар ёрдамида ўйнамайди»

Narzulla Saydullayev
7 июл 2014, 08:46
Бразилия терма жамоаси шифокори Жозе Луис Рунко жароҳат олган Неймар оғриқ қолдирувчи уколлар ёрдамида ЖЧ-2014 финалида майдонга тушмаслигини маълум қилди.
Шифокор футболчи табиий ҳолатда жароҳатидан қутулиши кераклигини маълум қилди.

«Сантос» вакиллари Неймар билан учрашиб ЖЧ-2014дан сўнг тикланиш жараёнини шу клубда ўтказишни таклиф қилишди холос», – дейди Рунко.

Неймар умртқа поғонасидаги жароҳат туфалйи 4-6 ҳафта давомида даволанади.

ЖЧ-2014 ярим финали доирасидаги Бразилия – Германия учрашуви сешанбадан чоршанбага ўтар кечаси тунда бўлиб ўтади.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: sports.ru