UZ

Сўнгги янгиликлар

00:05РПЛ. "Рубин" ва Ашурматов Қозонда "Химки"га мағлуб бўлди  1 23:32Александр Хомяков: "Бизда ҳимоячилар муаммоси кўзга ташланмоқда"  1 23:07Миржалол Қосимов: "Бобур-арена"да "Андижон"нинг 12-рақамли футболчиси бор"  6 22:56"Реал" Лапортга қизиқмоқда, аммо "Ал Насср"га пул тўлашни хоҳламаяпти. Ҳимоячи "Мадрид"га ўтишни хоҳламоқда ва маошининг пасайишига рози  1 22:30Суперлига. "Андижон" — ОКМК (2:3), олмалиқликлардан даҳшатли камбэк!  2 22:10Про лига. "Олимпик Mobi-Uz" ва "Хоразм" ўзаро дуранг ўйнади  1 21:45Суперлига. "Бобур Арена"да 5 та гол урилган баҳсда ОКМК камбэк қайд этди  69 21:42"Атлетико" 30+5 млн евролик трансферни амалга оширди  2 21:17"Нью-Йорк – кўк-аноррангда". "Барса" "Реал" билан ўйин олдидан Таймс-скверда клуб либосидаги Озодлик ҳайкали акс этган роликни намойиш этди  1 20:23"Бенфика" Феликс учун 60 млн евро тўлашга тайёрмас  3 19:25"Атлетико" "Манчестер Сити" ҳужумчиси учун 40+20 млн. евро таклиф қилмоқчи  1 18:33Сеулдаги баҳсда "Бавария" "Тоттенхэм"ни таслим қилди  1 17:46Гвардиола "Сити" томонидан 22 марта қоида бузилгани ҳақидаги маълумотга изоҳ берди  3 17:11"Юве" Копмейнерс бўйича таклифни оширди  1 16:21Испания терма жамоаси футболчиси 40 млн. евро эвазига "Атлетико"га ўтди  3

БРАЗИЛИЯ - МЕКСИКА 0:0. МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ Янгиликлар

БРАЗИЛИЯ - МЕКСИКА 0:0. МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЖЧ-2014 доирасидаги Бразилия ва Мексика ўртасидаги баҳснинг матнли трансляциясини шу ерда кузатиб бориш мумкин.
"A" гуруҳи
Бразилия - Мексика 0:0 LIVE
18 июнь. 00:00
Бош ҳакам:
Жунайт Чақир (Туркия)
Ёрдамчи ҳакамлар: Баҳаттин Дуран (Туркия), Тариқ Онгун (Туркия)
Захира ҳаками: Свейн Оддвар Мун (Норвегия)

Бразилия: 1.Жулио Сезар, 2.Дани Алвеш, 3.Тиаго Силва, 4.Давид Луиз, 6.Марсело, 8.Паулиньо, 9.Фред (21.Жо, 68), 10.Неймар, 11.Оскар (19.Виллиан, 84), 16.Рамирес (20.Бернард, 46), 17.Луис Густаво.

Мексика: 13.Гильермо Очоа, 2.Франциско Родригез, 4.Рафаэль Маркес, 6.Эктор Эррера (8.Марко Фабиан, 77), 7.Мигель Лайун, 10.Жованни Дос Сантос (9.Рауль Хименес, 84), 15.Эктор Морено, 18.Андрес Гуардадо, 19.Орибе Пералта (14.Хавьер Эрнандес, 74), 22.Пауль Агилар, 23.Хосе Васкез.

Огоҳлантиришлар: Рамирес 45, Тиаго Сильва 79 - Пауль Агилар 59, Хосе Васкес 61.

 
                               МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
                                          
ЯНГИЛАШ

Сизлар билан кетма-кет иккинчи ўйинни Нарзулла Сайдуллаев кузатиб борди. Навбатдаги матнли трансляцияларни ўтказиб юборманг. Соат 3да Россия ва Жанубий Корея ўйнайди.

90+3. Учрашув якунланди. Бразилия ва Мексика бир очкодан бўлиб олишди. Очоа Мексикага дуранг олиб берди. 

90+1. ЗАРБААААААААА! Хименеснинг зарбасидан сўнг Жулио Сезар тўпни қайтарди!

90. Учрашувга 3 дақиқа қўшиб берилди

89. ГУАРДАДО!!! ДАДО! Чап оёғида дарвозага йўллаган зарбаси дарвоза тўсини устидан ўтиб кетди!

88.
Марсело рақиб жарима майдони ичида йиқилди, Чақир йиқилса пенальти қўядиган ҳакам эмас.

87.
Гильерме Очоа Франциянинг "Аяччо" клубида фаолият олиб бормоқда. 1985 йилда туғилган. Эртага ушбу дарвозабонга бошқа топ клублар қизиқаётгани ҳақида хабарлар чиқиши аниқ

85. ОЧОАААААААААААА! ТАСАНОООООООО! Тиаго Сильванинг 2 метрдан боши билан йўллаган зарбасини Очоа қайтариб юборди! Бутун стадион дод деди!

84. Ўзгариш. Бразилия.
Оскар ўрнига Виллиан тушди

84. Ўзгариш. Мексика.
Жованни Дос Сантос ўрнига Рауль Хименес тушди

83.
Мексика бугун камида дурангга лойиқ ўйнади, Очоа ўйин қаҳрамони бўлди.

81. Қарши ҳужум!
Неймарнинг пасидан сўнг Жо тўпга улугурмади, Очоа ўз ўрнида.

80. Мексика жарима тўпини амалга оширади, Дос Сантоснинг 20 метрлардан йўллаган зарбаси жонли деворга тегиб қайтди.

79. Огоҳлантириш.
Бразилия. Тиаго Сильва, Чичаритони оёғига нагли ташлангани учун

78.
Хавьер Эрнандес рақиб ҳимоячилари қуршовида туриб ноаниқ зарба берди

77. Ўзгариш. Мексика.
Эктор Эррера ўрнига Марко Фабиан тушди

76.
Бернарднинг нафис пасидан сўнг Жо нўноқ зарба берди

75.
Чичарито рақиб жарима майдони ичида Давид Луизга якка курашда ютқазди

74. Ўзгариш. Мексика.
Орибе Пералта ўрнига Хавьер Эрнандес тушди

72.
Бразилия ҳар томондан ҳужум қилмоқда, Мексика ҳимоячилари тўпни қайтариб ташлашмоқда!

69. УХХХХХХХХХХХ! Неймар яқин масофадан зарба берди, тўпни яна ўша Очоа қайтарди! Мардонавор тарзда ўйнамоқда посбон!

68. Ўзгариш. Бразилия.
Фред ўрнига Жо тушди

63.
Боя Мексика ҳужум қилиб ётганди, энди Бразилия ҳужумлар кетидан ҳужум қилмоқда

62.
Неймарнинг зарбаси дарвоза тўсини устидан ўтиб кетди, хавфли чиқди зарба

62.
Неймар ёки Дани Алвес жарима тўпини амалга оширади.

61. Огоҳлантириш.
Мексика. Васкез

60.
Бразилия Жаҳон кубогини шу ерда олиб қолади деганлар бормиди? Бундай бўладиганга сира ўхшамаяпти

59. Огоҳлантириш.
Мексика. Агуилар

57.
Мексика ташаббусни тўла ўз қўлига олди. Устунлик айнан ацтекларда! Навбатдаги зарбани Эррера йўллади. Бироз ноаниқ. Маладес Мексика, фақат гол керак

56.
Тиниб тинчимас Дос Сантос дарвозага зарба берди, Тиаго Сильванинг оёғига тегиб дарвозага кетаётган тўпни Жулио Сезар қайтарди

54.
Яна узоқ масофадан кучли зарба, Васкезнинг бу сафарги зарбаси дарвоза тўсини устидан ўтиб кетди, Жулио Сезарнинг сакраши ҳам чиройли бўлди

52. Мухлис фикри:
"Eldarado_13": Фреддан кўра ўзимизни Анваржон Солиеву, Олимжон Навкаровлар яхши ўйнайдику

48. Қандай вазият! Бернард ўнг қанотдан шамол тезлигида жарима майдонига кириб бориб нариги қанотдаги Неймарга тўп узатди, Франциско Родригес тўпни бир амаллаб майдон ташқарисига чиқариб юборди! Жуда хавфли вазият эди!

47.
Рафаэль Маркез майдонда ётибди, афсона! У Тиаго Сильва билан тўқнашиб кетди

46.
Учрашувнинг иккинчи қисми ҳам бошланди. Жамоалардан голлар кутиб қоламиз

46. Ўзгариш. Бразилия.
Рамирес ўрнига Бернард тушди

45+1. Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча нуоль, нуоль. Бизга салом айтганлар саломат бўлишсин)

45. Биринчи бўлимга қанча қўшилди? Битта (қўзи) дақиқа.

44. Огоҳлантириш.
Бразилия. Рамирес. Рақибни "ўриб ташлагани" учун

43. ОЧОА! Биринчи бўлим қаҳрамони! Ҳозир Бразилиянинг уч нафар футболчиси у билан яккама якка қолишди, берилган зарбадан сўнг айнан мексикалик сочи жингалак дарвозабон тўпни қайтарди




41. ВАСКЕЗ!!!! Хавфли вазият!!! 25 метрлардан йўлланган зарба жуда ва жуда хавфли чиқди. Жулио Сезар ҳар қанча сакрамасин тўпга ета олмади, тўп дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди

40. Мўйловли футболчи Луис Густаво ҳаво жангидан сўнг ерга ноқулай йиқилди, шифокорлар унга ёрдам кўрсатишди, ўйин давом этади

39. Захира ўриндиғида Данте, Виллиан каби сочи жуда кам бўлган футболчилар ёнма ён ўтиришибди

37. Эй сочлари сариқ Алвес нималар қилаяпсан? Жарима майдони ёнида Лайунни йиқитди. Жарима тўпидан сўнг ҳимоячилардан қайтган тўпни Лайун дарвозага йўллади, ноаниқ

36. Бурчак тўпидан сўнг Фред боши билан дарвозага зарба берди, Очоа тўпни қайтарди

34. Неймаришше! Бир ўзи рақибнинг уч нафар футболчисидан ўтиб кетди, тўртинчиси тўпни олиб қўйди

30. Учрашувнинг ярим соати ортда қолди, ҳозирча ҳисоб очилгани йўқ ноль, ноль...

29. Оскарнинг зарбаси кучсиз чиқди, Очоа учун бундай зарбалар ҳеч нима эмас

27.
Моренонинг зарбаси дарвоза тўсини устидан ўтиб кетди

26. НЕЙМАААААААААААААР! ОЧОААААААААААА! Жуда хавфли! Алвеснинг ўнг қанотдан ҳаволатиб узатган тўпини Неймар оппоқ сочлари билан дарвозага йўллади. Очоа тўпни чизиқ устидан қайтариб юборди!

24. ЗАРБАААААААА! Сал қолса Мексика гол урарди, Перальтанинг зарбаси хавфли, лекин ноаниқ чиқди

22. Томошабинлар жонли тўлқинни юзага келтиришмоқда, Нарзулланинг қўшниси Тўлқин акага салом)

21. Стадион ёнида ўтирган фотографларнинг аппаратлари шунақанги каттаки қандай қилиб кўтариб юришаркин деб ўйлаб қолади одам



19. Марсело чап қанотдан тўпни жарима майдонига ташлаб берди, Фред ўйиндан ташқари ҳолатда экан. Ҳакамларни буни аниқ баҳолашди

16. Бразилия жарима тўпига эга бўлди, ҳимоячилар тўпни қайтаришди. Кейинги ҳужумда Паулиньо ноаниқ зарба берди

14. Хавфли ҳужум. Марсело чап қанотдан тўпни жарима майдонига оширди, ҳимоячига тегиб йўналиги ўзгарган тўп Паулиньонинг "чеҳрасига" тегиб майдонни тарк этди

13. Дани Алвес яна ўзини кўрсатди, тўпни олдириб қўйиб рақибни оёғига тепди, Гуардадо ёмон йиқилди лекин. Чақир Алвесни ёнига чақирди ва бир нималар деди, ҳимоячи гап йўқ дегандек бош чайқади

11. Хавфли вазият! Оскар! Фред! Дарвозанинг ташқи томони! Тушундингиза? Бироқ Фред оффсайдда экан

8. Бугун сочини оппоққа бўяб олган Дани Алвес ўнг қанотда ўзига оширилган тўпга ета олмади, "сочларингни сариққа бўяб нима қиларсан"...

7. Давид Луизнинг жаримадан йўллаган зарбасидан сўнг тўп жонли деворга тегиб қайтди

5. Дос Сантос ҳакамнинг ёнгинасида Неймарни "наглий" чалди, ғалати бола эканку бу

4. Лайун Луис Густавони ерга йиқитди, ҳозирча илк дақиқаларда қўполликлар жуда кўп

3. Бугун қизил кийимда ўйнаётган Мексика ҳужумлар билан бошлади, сариқ либосдаги Бразилия терма жамоаси ҳимоячилари хавфни қайтаришди

2. Неймар, Луис Густаво ва Эктор Морено ҳисобида биттадан сариқ карточка бор. Улар бугун сариқ карточка олишса учинчи турни ўтказиб юборишади.

1. Ҳалиги бор нима эди? Ҳа болалар қани кеттик. Ўйин бошланиб кетди!

- Иккала жамоа биринчи турда ғалаба қозонган. Шу боис бугунг ютган жамоа 99 фоизга кейинги босқичга чиқади.

- Энди Бразилия давлат мадҳияси! Буни сўз билан таърифлаб бўлмайди... Неймар йиғламоқда, ҳали ўйин бошлангани йўқ! Шунчаги ватан ҳисси кучли бўлгани учун кап катта эркаклар йиғлашмоқда!



- Дастлаб Мексика давлат мадҳияси янграйди. Қойил бундай мухлисларга хатто мусиқа ҳам керак эмас, баракалла азаматлар! Стадион қўшилиб мадҳияни куйламоқда!

- Бугунги баҳсни ким бошқариб боради Чақирмисилами? Ҳа, Жунайт Чақир экан! 

- Иккала жамоа майдонга тушиб келмоқда.
- Ушбу баҳсни сизларга тақдим этаётган инсонни фақат баҳс тугагач маълум қиламиз. Қани топиб кўрингчи. Бразилия - Мексика учрашувини ёритиб боради?
- Жаҳон чемпионатини биз билан бирга кузатиб бораётган барчага салом!
- Ўйин соат 00:00да бошланади.



Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика