Бразилия футбол Федерацияси Сколарини ўз лавозимида олиб қолмоқчи

Aziz Tukhtamuradov
12 июл 2014, 21:11
Бразилия терма жамоаси бош мураббийи Луис Фелипе Сколари шармандали натижага қарамасдан ўз лавозимида қолиши мумкин.
Бразилия футбол Федерацияси президенти Марко Поло Дель Неро мутахассисга ишонишини айтиб ўтди.

"Ўйлайманки, Сколари қолиши зарур. У тактик томонлама хатога йўл қўйди. Лекин, барчамиз адашишимиз мумкин. У бунгача анча ишни амалга оширган", - дейди Дель Неро ВВСга берган интервьюсида.

Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: football.kulichki.ru