“Брайтон”нинг янги устози: “Гвардиола менга ёрдам беришга тайёрлигини айтди”

Eldor Akmurzayev
21 сен 2022, 08:40
Роберто Де Зерби “Брайтон” бош мураббийига айланганидан кейин Пеп Гвардиола билан бўлган суҳбати ҳақида гапирди.

“Ҳа, у билан якшанба куни кечки пайт гаплашдим. У жамоа бошқарувига келганимдан жуда хурсанд. У менга клуб ҳақида жуда яхши гапларни айтди, у менга ёрдам беришдан хурсанд бўлишини билдирди, албатта, агарда гап “Манчестер Сити”га қарши ўйинимиз ҳақида бўлмаса!

“Брайтон” эса мени ҳақиқатан мураббий этиб тайинлашни истади ва уларнинг услуби футбол ҳақидаги тасаввуримга жуда яқин. Албатта, бошқа клублар ҳам менга қизиқишганди, лекин айнан шу клубга келганимдан бахтиёрман”, деган италиялик мутахассис.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: BBC Sport