

Томас Тухель "Челси" бош мураббийлигидан кетгач, "кўклар" эътиборни "Реал" собиқ устози Зинедин Зидан ва ПСЖ собиқ бош мураббийи Маурисио Почеттинога қаратишган.
Махлумотларга қараганда, "Брайтон" Грэм Поттерга "Челси" билан музокара ўтказишга рухсат берган. "Аристократлар" Поттерни бош мураббий этиб тайинлаш учун "Брайтон"га 10 миллион фунт миқдордаги товон пулини тўлаб беришлари лозим.



