Браво расман Ла Лигага қайтди

31 авг 2020, 01:09
"Барселона" ва "Манчестер Сити"нинг собиқ посбони Клаудио Браво "Реал Бетис" клуби билан шартнома имзолади.

"Манчестер Сити" шарафини ҳимоя қилиб келган чилилик посбон жорий ёзда эркин агентга айланди. У Transfermarkt порталида 1,2 млн еврога баҳоланган. Браво "Бетис"да биринчи рақам учун Хоэл Роблес билан курашиши керак. Шартнома бандлари ҳозирча ошкор қилинмади.


Ўхшаш янгиликлар


Манба: twitter.com/RealBetis_en