Браун: "МЮ Санчо билан шартнома имзоласа, ажойиб иш бўларди"
21 июн 2020 11:40
Янгиликлар
Браун: "МЮ Санчо билан шартнома имзоласа, ажойиб иш бўларди"
"Манчестер Юнайтед"нинг собиқ футболчиси Уэс Браун Дортмунднинг "Боруссия"си футболчиси Жейдон Санчо ҳақида гапирди.
"Иқтидорли ва азартга бой футболчи. МЮга шундай футболчи керак.
Узоқ йиллар давомида бизда ҳам шундай футболчилар бўлганди. Агарда МЮ Санчони жамоага олиб кела олса, бу жамоага азартни қайтариб беради. Жамоа учун бу ажойиб ҳолат бўларди.
Олдинлари Криштиану Роналду таркибимизда ўйнарди. У ва Санчо каби футболчилар уч-тўрт футболчини алдаб ўтиб кета олишади ва жамоадошларига кўпроқ ёрдами тегади.
Агарда МЮ ушбу трансферни амалга оширса, ажойиб иш бўларди", - деди Браун.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Фикрлар