UZ

Сўнгги янгиликлар

13:08Нико Уильямснинг товон пули миқдори маълум бўлди  3 12:27"Ливерпуль" Жотанинг оиласига футболчи билан шартнома бўйича тўлиқ суммани тўлаб беради  5 12:00Лунин қарор қилди  2 11:28МЮ ва "Арсенал" товон пули 85 млн евро бўлган "Интер" футболчисига қизиқмоқда  0 11:02Жасур Абдураимов Биринчи лига жамоаси бош мураббийига айланди  4 10:20"Истанбул Башакшехир" Шомуродовнинг трансфери учун қанча сарфлаши маълум  9 09:48"Насаф" қизиқаётган Ратиньонинг товон пули маълум  9 09:23"Сурхон" етакчиларидан бири иккинчи даврани "Динамо"да ўтказади  2 08:52Эшитдик-да. Ўзбекистон МТЖнинг яна бир аъзоси "Пахтакор"да  11 08:25Ўзбекистон МТЖнинг собиқ аъзоси Эрон клубига ўтишга яқин  4 07:57Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Челси" ва "Палмейрас" ўртасидаги баҳс якунланди  17 07:44Суперлига. Бугун 15-тур давом эттирилади  3 07:15Дориевнинг дубли "Сўғдиёна"га "Қўқон-1912" устидан ғалаба тақдим этди, "Сурхон" - "Бухоро" баҳсида эса мухлислар гол кўришмади  1 02:10Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Флуминенсе" "Ал Ҳилол"ни мағлуб қилиб, ярим финалга йўл олди!  41 01:50Кайл Уокер "Бернли"га ўтишга яқин  2

Бранко Иванкович: ”Насаф" Ўзбекистоннинг энг кучли жамоалардан бири” Янгиликлар

Бранко Иванкович: ”Насаф" Ўзбекистоннинг энг кучли жамоалардан бири”

“Персеполис” – “Насаф” учрашуви олдидан бўлиб ўтган матбуот анжуманининг навбатдаги қисмида мезбон жамоа устози Бранко Иванкович ва жамоа ўйинчиси Али Алипур иштирок этишди.

Бранко Иванкович: - Мана ниҳоят Осиё чемпионлар лигаси баҳсларига ҳам етиб келдик. Бу йилги ОЧЛ баҳслари одатдагидан эртароқ бошланмоқда. Бу мусобақани бошланиши билан барчаларингизни табриклайман. Умид қиламизки, футбол ишқибозлари бизни эртага “Озоди”да яқиндан қўллаб-қувватлашади ва жамоамизнинг 12-ўйинчиси сифатида бизга ёрдам беришади. Ўзингиз биласиз, биринчи ўйин доимо қийин бўлади. Кўп нарса шу биринчи ўйинга кўпроқ боғлик, дастлабки ўйинда ғалабага эришиш, кейинги ўйинларни анча осонлаштиради. Такрор айтаман, биринчи ўйин ҳамиша оғир бўлади. Ўйинда ҳар қандай натижа бўлиши мумкин. 

Биз эртага кучли рақибларимиздан бири билан ўйнаймиз. Футболчиларимиз ўйинда диққатларини йўқотмаслиги талаб этилади. Биз “Насаф”нинг ўйинларини кўриб, таҳлил қилдик. Жамоа жуда яхши шакллланган. Кейинги ўтказган беш ўйинининг тўртасида ғалаба қозонган. Айниқса, кейинги бўлиб ўтган “Пахтакор” ва “Ал-Файсали” билан бўлиб ўтган ўйинидан, бу жамоа нималарга қодирлиги бизга аён бўлди. 

“Насаф”,  Ўзбекистоннинг энг кучли тўртта клубидан бири саналади. Жамоа сафида кўплаб  мамлакат терма жамоасида ўйнайдиган футболчилар бор. Бундан ташқари легионер футболчилари ҳам жуда маҳоратли саналади. Масалан, ҳамюртим Драган Черан жуда кучли ҳужумчи, шунингдек Славко Лукич ҳам Сербиянинг энг кучли клубида тўп тепган ўйинчидир. Бу футболчилар биз учун жуда хавфли ҳисобланишади. Бир сўз билан айтганда, биз эртага кучли рақибга қарши майдонга тушамиз.

“Персеполис” футболчилари эртага бўладиган ўйинга тайёр, ҳамма соғ саломат. Эртага ўйин пайти ёмғир ёғиши кутилмоқда, биз бундай  об-ҳавога ҳам тайёрмиз.

Али Алипур: - Биз ўйинга яхши тайёрландик, эртага ғалаба учун ўйнаймиз.

Рейтинг: +28   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика