“Brain Ring”: Акром Комилов 16 та саволга тўғри жавоб бериб 80 балл жамғарди
29 авг 2016 17:54
Янгиликлар
“Brain Ring”: Акром Комилов 16 та саволга тўғри жавоб бериб 80 балл жамғарди
Футболчилар майдонда маҳорат билан ҳаракат қилишади, лекин улар қай даражада билимли эканлигини билиш мақсадида ушбу лойиҳамизни амалга оширишга қарор қилдик.
Акром аввалам бор лойиҳамизнинг илк сонига хуш келибсиз. “Brain Ring” лойиҳасининг қоидаси шундан иборатки, сизга 1 та савол билан мурожаат қиламиз, шу саволни 4 та вариатни ҳам бўлади. Сизда 2 та имконият бўлади, биттаси 50/50, яни битта саволдан 2 та нотўғри бўлган вариант олиб ташланади. Иккинчи имконият эса дўстингизга қўнғироқ қилиб тўғри жавобни сўраб билиб олишингиз мумкин. Ҳар бир саволнинг жавоби 5 баллик системада баҳоланади. Демак саволларни беришни бошлаймиз.
Дилдора Холбоева: Мактабдаги дамларни эслай оласизми, мактабда неччи баҳога ўйигансиз?
Акром Комилов: тўғрисини айтсам, 5-синфгача аъло баҳоларга ўқиганман десам ҳам бўлади. 5-синфдан кейин ўқишга ҳам унчалик қизиқиш қолмаган ва биз учун биринчи ўринда спорт бўлиб қолган.
Дилдора Холбоева: Қайси давлатда бир хил фамилиялик инсонларнинг никоҳига йўл қўйилмайди?
А) Хитой С) Канада
B) Жанубий Корея D) Хиндистон
Акром Комилов: Менимча “D” варианти тўғри бўлса керак деб ўйлайман. Сўнги жавобим Хиндистон.
Дилдора Холбоева: “D” варианти ҳам тўғри бўлиши мумкин эди, агарда “B” вариатни бўлмаганида. Афсуски сизнинг жавобингиз нотўғри. Тўғри жавоб Жанубий Корея
Жаҳонгир Сотволдиев: Мустақилликка эришганимиздан сўнг Ўзбекистон миллий терма жамоасига нечанчи йили асос солинган?
А) 1994 С)1992
B)1993 D) 1995
Акром Комилов: Мустақилликка эришганимиздан сўнг Ўзбекистон миллий терма жамоасига 1993 йил асос солинган.
Жаҳонгир Сотволдиев: Афсуски ушбу саволимизга ҳам тўғри жавоб бера олмадингиз. Тўғри жавоб эса “С” варианти 1992 йил.
Дилдора Холбоева: Титаник кемаси нечанчи йилда чўкиб кетган?
А) 1914 С) 1915
B) 1917 D) 1912
Акром Комилов: Титаник фильмини кўп кўрганман. Аниқ билмайман-ку, лекин 1912 жавоби тўғри бўлса керак.
Дилдора Холбоева: Титаник кемаси сиз айтгандек 1912 йилда чўкиб кетган.
Жаҳонгир Сотволдиев: 1994 йилги осиё ўйинларида Жанубий Корея терма жамоаси дарвозасига ягона голни урган футболчи ким?
А) Азамат Абдураимов С) Шуҳрат Мақсудов
B)Миржалол Қосимов D)Игорь Шквирин
Акром Комилов: Бу саволнинг жавоби “D” варианти, яни Игорь Шквирин
Жаҳонгир Сотволдиев: Сиз берган жавоб нотўғри. Тўғри жавоб эса “А” варианти Азамат Абдураимов.
Дилдора Холбоева: “Терминатор” фильмини қайси кино режиссёр суратга олган?
А) Стивен Спилберг С) Ридли Скотт
B) Жэймс Кэмерон D) Квентину Тарантино
Акром Комилов: Имкониятдан фойдаланаман яни 50/50.
Дилдора Холбоева: Демак биз 2 та нотўғри вариантни олиб ташлаймиз. “С” ҳамда “D” вариантларини олиб ташлаймиз. Сизда 2 та вариант қолди. “А” Стивен Спилберг ва “В” Жэймс Кэмерон. Қайси жавоб тўғри.
Акром Комилов: Аниқ жавобим “А” варианти Жэймс Кэмерон.
Дилдора Холбоева: Тўғри жавоб бердингиз. Ушбу кино режиссёр “Титаник” ва “Терминатор” фильмларини суратга олган.
Жаҳонгир Сотволдиев: Испаниянинг “Реал Мадрид” клуби неча маротаба ЕЧЛ мусобақасида ғолиб чиққан?
А) 9 С)15
B)20 D) 11
Акром Комилов: Бу саволни жавобини аниқ биламан “Реал” мадрид клуби ЕЧЛ кубогини 11 маротаба қўлга киритган.
Жаҳонгир Сотволдиев: Сизнинг жавобингиз мутлақо тўғри.
Дилдора Холбоева: Инглиз тили алифбосида нечта ҳарф бор?
А) 25 С) 26 B) 27 D) 29
Акром Комилов: “А” варианти тўғри бўлса керак. Инглиз тилида 26 та харф бор.
Жаҳонгир Сотволдиев: 1998 йилги жаҳон чемпионатида ким бош совринни қўлга киритган?
А) Италия С)Германия
B)Франция D) Бразилия
Акром Комилов: Имкониятдан фойдаланаман. Дадамга қўнғироқ қиламан.
Франция аниқ жавоб экан. Ўшанда Франция терма жамоаси Бразилия термасига қарши баҳс олиб борган ва йирик 3:0 ҳисобида ғалабага эришган.
Жаҳонгир Сотволдиев: Албатта тўғри жавоб Франция
Дилдора Холбоева: Дунёдаги энг кичик давлат қайси вариантда кўрсатилган?
А) Ватикан С)Лихтенштейн
B)Монако D) Сан-Марино
Акром Комилов: Тахмин қилиб кўраман “А” вариатни бўлса керак, Ватикан.
Дилдора Холбоева: Албатта бу Ватикан давлати.
Жаҳонгир Сотволдиев: Футболда, ўйин пайтида 1-жамоа 2-жамоа дарвозабонини алдаб ўтиб тўпни бўш қолган дарвоза томон зарба берсаю, лекин дарвоза томон келаётган тўпни ҳимоячи бутсасини отиб тўпни уриб туширса ҳакам қандай қарор қабул қилади?
А)Ҳеч нима бўлмайди ва ўйин давом этади
B) 1- жамоа футболчиси огоҳлантирилади ва жарима зарбаси белгиланмайди.
С) Қоида бузган футболчи 3 та ўйинга четлатилади
D) 1-жамоа дарвозаси томон 11 метрлик жарима зарбаси белгиланади
Акром Комилов: “D” варианти тўғри бўлса керак. Ушбу вазиятда пенальти белгиланади.
Жаҳонгир Сотволдиев: Тўғри жавоб бердингиз.
Дилдора Холбоева: "Шрек" мультфильмида Антонио Бандерас қайси қаҳрамонга овоз берган?
А) Эшшакга овоз берган С) Пиноккиога овоз берган
B) Мушукка овоз берган D) Шрекка овоз берган
Акром Комилов: Мушук образига овоз берган.
Дилдора Холбоева: Ҳақиқатдан ҳам Антонио Бандерас “Шрек” мультфильмида мушукка овоз берган.
Жаҳонгир Сотволдиев: ФИФА рефериси Равшан Эрматов неча маротаба жаҳон чемпионати учрашувларини бошқарган?
А) 9 С)8
B)7 D) 5
Акром Комилов: ФИФА ҳаками Равшан ака Эрматов Жаҳон чемпионатлари тарихида энг кўп 9 та учрашувни баоқарган.
Жаҳонгир Сотволдиев: Жавобингиз мутлақо тўғри.
Дилдора Холбоева: Боксчимиз Баҳодир Жалолов Рио 2016 олимпиадасида қайси босқичга қадар етиб борди?
А) Саралашдан ўта олмади. С) Ярим финалга қадар етиб борди.
B) Чорак финалга қадар етиб борди. D) Финалга қадар етиб борди
Акром Комилов: Чорак финалга қадар етиб борди.
Жаҳонгир Сотволдиев: Тўғри жавоб ҳам мана шу эди чорак финалга қадар етиб борди.
Кейинги саволга ўтамиз. Илк жаҳон чемпионатида нечта терма жамоа иштирок этган?
А) 16 С)13 B)20 D) 32
Акром Комилов: Илк жаҳон чемпионати Уругвай давлатида бўлиб ўтган ва 13 та терма жамоа иштирок этган.
Жаҳонгир Сотволдиев: Албатта 1930 йилги жаҳон чемпионатида 13 та терма жамоа иштирок этган.
Дилдора Холбоева: Таэквондочими Дмитрий Шокин Рио олимпиадасида қайси таэквондочига мағлуб бўлди?
А) Ча Дон Мин С) Оссама Оуэслати Тўғри жавоб (А)
B) Сен Киао D) Рафаэль Кастилло
Акром Комилов: Ча Дон Мин деб ўйлайман.
Дилдора Холбоева: Сизнинг жавобингиз тўғри.
Жаҳонгир Сотволдиев: Бразилия 5 карра жаҳон чемпиони бўлган. Қайси терма жамоа 4 маротаба дунё биринчилиги ғолиб бўлган?
Акром Комилов: Аниқ Германия терма жамоаси 4 маротаба Жаҳон чемпиони бўлган.
Жаҳонгир Сотволдиев: Ҳақиқатдан ҳам Германия терма жамоаси 4 маротаба ЖЧда бош совринни қўлга киритган.
Дилдора Холбоева: Дзюдочимиз Ришод Собиров Рио 2016 Олимпиадада қайси медални қўлга киритди?
А)Олтин С) Кумуш B)Бронза D) Медал қўлга кирита олмади
Акром Комилов: Бу саволни билмасам уят бўлар дзюдочими Ришод Собиров Рио 2016 мусобақасида бронза медалини қўлга киритган.
Дилдора Холбоева: Тўғри жавоб бердингиз.
Жаҳонгир Сотволдиев: ФИФАнинг биринчи президенти ким?
А) Робер Герен (Франция) С) Зепп Блаттер (Швейцария)
B) Жюл Рима (Франция) D) Жоао Авеланж (Бразилия)
Акром Комилов: Робер Герен бўлса керак.
Жаҳонгир Сотволдиев: Аниқ жавоб ҳам Гобер Герен 1904 йили ФИФАнинг илк президенти бўлган.
Дилдора Холбоева: Дунё харитасида қайси давлат этик кўринишига ўхшайди?
А) Гондурас С) Италия
B) Аргентина D)Колумбия
Акром Комилов: Италия давлати этик кўринишига ўхшайди.
Дилдора Холбоева: Табриклайман сиз менинг сўнги саволимга тўғри жавоб бердингиз, саволнинг жавоби Италия.
Жаҳонгир Сотволдиев: Италиянинг “Милан” клуби ЕЧЛда неча маротаба бош совринни қўлга киритган?
А) 3 С)7 B)5 D) 9
Акром Комилов: Ёшлигимдан “Милан” жамоаси мухлисиман буни билмасам ҳам уят бўлади, 7 маротаба ЕЧЛ мусобақаси ғолиби бўлган.
Жаҳонгир Сотволдиев: Албатта “Милан” клуби 7 маротаба ғолиб бўлган
Жаҳонгир Сотволдиев: Сиз бугунги лойиҳамизда 16 та саволимизга тўғри жавоб бериб, 80 балл жамғардингиз. Лойиҳамизга йўқ демасдан ташриф буюрганингиз учун катта раҳмат. Келгусидаги фаолиятингизга омад тилаймиз.
Акром Комилов: "Ушбу “Brain Ring” лойиҳасининг биринчи сонига мени таклиф қилганингиздан жуда ҳам хурсандман. Келгусида ишларингизга омад тилайман. Тўғри, саволлар мен учун бироз қийинчилик туғдиргани баробарида ўзим билмаган маълумотларни билиб олдим. Жуда ҳам қизиқарли лойиҳа экан, менга ёқди. Бутун Ўзбекистон ахлини мустақиллик байрами билан чин қалбимдан табриклайман. Мана шу хурсандчилик билан 1 сентябр куни Ўзбекистон миллий терма жамоасини қўллаб-қувватлашларини тилаб қоламан. Терма жамоамизга омад тилайман. Терма жамоамиз ғалаба қозонса мустақиллигимиз учун ажойиб совға бўлади".
Жаҳонгир Сотволдиев ва Дилдора Холбоева суҳбатлашди
Фикрлар