

“Бу шунчаки фантастик жамоа. Бугун бизда омадсиз старт бўлди, бироқ бунга жавоб беришга эришдик. Голимдан хурсандман, аммо ҳаммасидан ҳам жамоанинг ғалабаси ва плей-оффга чиқиш муҳим эди. Энди эса буни нишонлашимиз мумкин. Ўзимнинг иштирокимдан ҳам қониқдим. Бизга Ибра етишмаяпти. Чунки у ажойиб футболчи. У ҳар доим аҳамиятга эга бўлган. Лекин у бўлмаган ҳолатларда ҳам диққатимизни бир жойга жамлаб, муваффақиятга эришишга ҳаракат қиламиз”, — дейди Диас.
Эслатиб ўтамиз, Златан жароҳат сабаб “Селтик”ка қарши баҳсни ўтказиб юборди.



