Ботир Раҳимов: "Пахтакор"нинг натижаларига энди Самвел Бабаян жавоб беради"

Narzulla Saydullayev
3 янв 2014, 16:14
Кеча клуб акциядорлари иштирокида ўтган йиғилишда жамоа бошқарув тизимида ўзгариш бўлгани маълум қилинди.
Жамоа бошқарувида ўзгаришлар қилиниши кеча акциядорлар иштирокида ўтган йиғилишда ҳал этилди.

Клуб Президенти Ботир Раҳимовнинг расмий баёноти билан танишинг: - Акциядорлар билан келишган ҳолда бош мураббий лавозимидан воз кечдик. Энди клуб бошқарув тизими, жамоа ва академиянинг натижалари учун асосий жавобгар шахс - менежер лавозимини жорий этамиз. У жамоаларнинг натижаларига масъул бўлади. Менежер лавозимида шу кунгача вице-президент сифатида ишлаб келаётган Самвел Бабаянни тайинлаймиз.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: pakhtakor.uz