UZ

Сўнгги янгиликлар

15:01"Астон Вилла" таркиб учун харажатлар лимитини бузгани учун яна УEФА томонидан жаримага тортилиши мумкин. Клуб ўтган йили 6 млн евро тўлаган  0 14:31АПЛ форварди Англиянинг 8 та клубида қизиқиш уйғотди  1 14:00"Манчестер Сити" "Рома" ўйинчиси учун 50 млн евро беришга тайёр  1 12:38"Манчестер Юнайтед" Мактоминейни қайтариш устида ишламоқда  5 12:15Суперлига. 1-тур ўйинларининг бошланиш вақти маълум  12 11:58Уго Фернандес — "Манчестер Юнайтед"нинг янги мақсади  1 11:30Горецка ёзда "Арсенал"га ўтишга қизиқмоқда  3 10:30Ўзбекистон U-17 терма жамоаси мураббийи Сергей Чигодаев: "Финалга чиқиш учун исталган рақибни ютишимиз керак"  7 09:50"Металлург" яна 2 нафар футболчи билан шартнома имзолади  0 09:25Назорат учрашуви. "Сўғдиёна" "Пари НН"га йирик ҳисобда енгилди  0 08:50Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  106 08:25"Бухоро" назорат учрашувида Грузия клуби билан дуранг ўйнади  0 07:52Футзал клублари учун хушхабар: ОФК тўхтаб қолган мусобақани қайта тиклаш режасини тузяпти  4 03:56Бундеслига. "Боруссия Д" "Майнц"ни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  0 03:50А Серия. "Милан" Модричнинг охирги дақиқалардаги голи эвазига "Пиза" устидан ғалаба қозонди  4

“Ботафого” Хондани минглаб мухлислар қаршисида таништирди Янгиликлар

“Ботафого” Хондани минглаб мухлислар қаршисида таништирди

Бразилиянинг “Ботафого” клуби жамоанинг янги аъзоси – 33 ёшли япониялик футболчи Кейсуке Хондани мухлисларга таништирди.

Жамоанинг уй стадиони – “Олимпико Нилтон Сантос-Энженьян” стадионида кечган маросимда бир неча минглаб мухлислар севимли клубларининг янги футболчисини кўришга ошиқишди.

Хонда ушбу жамоа сафига эркин агент сифатида келиб қўшилди. Япониялик хавбек илгари “Витес”, “Мельбурн Виктори”, “Пачуку”, “Милан”, ЦСКА, “ВВВ-Венло” ва “Нагоя Грампус” клубилари шарафини ҳимоя қилган. Фаолияти давомида у 459 та расмий ўйинда майдонга тушиб, 99 та гол урган ва 80 та голли узатмани амалга оширган.

“Ботафого” 2019 йилги мавсумни Бразилия чемпионатида 15-ўринда якунлаган. Рио-де-Жанейро шаҳри шарафини ҳимоя қилувчи жамоа 38 учрашувдан 43 очко тўплай олган, холос.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика