"Ботафого" Бразилия А Сериясига қайтди

Alisher
16 ноя 2021
"Ботафого" Бразилиянинг олий дивизионига чиқишнинг уддасидан чиқди.

Жамоа келаси мавсум яна А Серияда иштирок этади.

Жамоа "Операриу" (2:1)га қарши B Серия 36-тур доирасидаги ғалабадан сўнг 66 очко жамғарган ҳолда, жадвалда етакчилик қилмоқда. Улар энди аниқ топ-4'дан пастга тушиб кетишмайди. Бразилия олий дивизионидан тўрт жамоа тушиб кетади ва шунча жамоа қуйи дивизиондан чиқади.

"Ботафого" - икки карра Бразилия чемпиони, 21 карра Рио-де-Жанейро штати чемпиони ва 1993 йилги КОНМЕБОЛ Кубоги ғолиби.


AlisherМуаллиф
Манба: championat.asia