Босния ва Герцеговина терма жамоаси бош мураббийи истеъфога чиқарилди

Narzulla Saydullayev
18 ноя 2014, 08:44
Босния ва Герцеговина терма жамоаси бош мураббийи Сафет Сушич истеъфога чиқарилди.
Кеча Босния ва Герцеговина футбол Федерациясида бўлиб ўтган йиғилишда мана шу қарорга келишди.

Олдинроқ Сушич лавозимни ўз аризасига кўра тарк этмоқчи эмаслигини маълум қилганди.

59 ёшли мураббий 5 йил олдин терма жамоани қабул қилиб олганди. Айнан унинг бошчилигида Босния ва Герцеговина ўз тарихида илк бор Жаҳон чемпионати финал босқичига йўлланма олганди.

Эслатиб ўтамиз, терма жамоа Евро-2016 саралашини омадсиз тарзда бошлади (дастлабки 4 учрашувида 2 очко).

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: sports.ru