UZ

Сўнгги янгиликлар

03:31Франция кубоги. ПСЖ "Реймс"ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, бош совринга эга чиқди  4 03:02Германия кубоги. "Штутгарт" финалда учинчи лига жамоаси бўлмиш "Арминия"ни мағлуб этиб, Германия кубогини қўлга киритди - 4:2. Мийо дублга эришди  3 00:21Райан Гравенберх АПЛнинг энг яхши ёш футболчиси деб топилди  1 23:50Элдор Мойлиев: "Иккинчи дақиқадаёқ қизил карточка билан жазоландик ва режамиз ўзгариб кетди"  0 23:17Эрон кубоги. "Истиқлол" "Санат Нафт"ни мағлуб этиб, финалга чиқди, Машарипов захирада қолдирилди  4 23:09Виталий Левченко: "Жокич ва Йовович касал. Кўплаб позицион ҳужумлар уюштирдик"  6 23:02Суперлига. "Сўғдиёна" ва "Бухоро" муроса кўчасини танлади  29 22:45Та "Бавария" билан шартнома имзолайди. "Байер" ҳимоячини компенсация эвазига КЖЧга қўйиб юбориш таклифини кутмоқда  0 22:30ОПЛ. "Сабаҳ" ўз уйида ғалабага эришди, Раҳмоналиев захирадан ўйинга қўшилди  0 22:25CAFA U-17 Championship 2025. Ўзбекистон бир киши кам бўлиб Қирғиз Республикасини йирик ҳисобда мағлуб этди  6 22:00"Краснодар" ўз тарихида илк бор Россия чемпиони бўлди  4 21:21Аморим Гарначога янги жамоа қидиришни айтди. Футболчи Европа лигаси финалидан кейин МЮ устозидан норози бўлганди  12 21:10Ла Лига. "Реал" сўнгги ўйинда Мбаппенинг дубли эвазига "Реал Сосьедад"ни мағлуб этди, "қироллик клуби" мавсумни иккинчи ўрин билан якунлади  32 20:59Суперлига. "Нефтчи" ўз майдонида бир киши кам "Шўртан"ни йирик ҳисобда енгди  30 20:38РПЛ. Файзуллаев захирадан тушиб ассист қайд этган ўйинда ЦСКА ғалабага эришди, Ашурматов "Рубин" ғалаба қозонган ўйинда захирадан ўйинга қўшилди, "Акрон" эса...  16

Бошкович "Сўғдиёна"да, Бакаев "Бухоро"да қандай ўзгаришлар қилди? (таҳлил) Янгиликлар

Бошкович "Сўғдиёна"да, Бакаев "Бухоро"да қандай ўзгаришлар қилди? (таҳлил)

Бугун Суперлиганинг навбатдаги тури доирасида "Бухоро" ўз майдонида "Сўғдиёна"ни қабул қилади.

Икки жамоа учун ҳам мавсум старти муваффақиятсиз бошланганди. Қониқарсиз натижалар таъсирида мураббийлар ўзгарди. Одатда ўзгариш жамоадаги ҳолатни, вазиятни яхшилаш учун амалга оширилади. Хўш, бу икки жамоада мураббийлар алмашгани сезиляптими? Қуйида бу борада фикрларимни билдиришга уриниб кўраман. 

Бухоро

Суперлига. 11-тур

19/05/2023, 20:00

2
:
0
Тугади

Сўғдиёна

Жавоҳир Қаҳрамонов - 59', Дзенан Займович - 86'

45'
90'
42'  Дилшод Жўраев
60'  Александр Касьян (Рўзимбой Аҳмедов)
69'  Александар Станисавлевич (Файзуллобек Жуманқўзиев)
69'  Всеволод Нихаев (Соҳиб Муҳаммадиев)
75'  Жамолиддин Убайдуллаев (Жасур Азимов)
75'  Асил Бегимқулов (Жасур Ҳасанов)
46'  Марко Колакович (Элёр Орифов)
57'  Миржалол Абдумуталов (Нодиржон Сойибов)
59'  Жавоҳир Қаҳрамонов
59'  Станислав Андреев
63'  Искандар Шайкулов (Ҳислат Ҳалилов)
80'  Нодиржон Сойибов
86'  Дзенан Займович
88'  Дзенан Займович (Сердер Сердеров)
88'  Станислав Андреев (Муҳаммадали Юлдашев)

Барчаси кутилгандек...

Мураббийнинг иши доим натижа билан баҳоланади. Уни қандай ўйин кўрсатгани-ю, қолган ишлари иккинчи планга тушади, тамом. Иван Бошкович Ёрқин Назаровдан сўнг 5та учрашув ўтказди ва 6 очко кўпроқ тўплади. 5та учрашув 10 очко тўплаган ҳолда 14 ўриндан 9 ўрингача олиб чиқди. Жамоада прогресс кузатилмоқда. Бошкович кутилганидек натижа қила оляпти. Бошида шахсан ўзимда ҳавотир бор эди, яъни у "Бунёдкор"да қилган ишини бу ерда ҳам такрорлай олармикин? Бирорта янги футболчисиз у бор масаллиқдан фойдаланиб керакли нарса чиқармоқда. Дастлабки 4та турда умумий ҳисобда рақиб дарвозаси томн 12 бор аниқ зарба йўллади, ўртача ҳар бир ўйинда 3та. Шуларнинг фақат 2таси гол билан тугади ("Олимпик" 2:2). 4та учрашувда 2та гол кам эди. Сўнгги 5та баҳсда голлар борасида сермаҳсуллик ҳам ошди, 8та гол. Аниқ зарбалар сони 21тага етди. Кўрсаткичлар 3та ғалаба, 1та дуранг, 1 мағлубият. Ўйин сифати борасида олдинга бироз бўлсада силжиш бор. Эътибор қиладиган яна бир жиҳат шуки, "Сўғдиёна" ўйинни иккинчи бўлимга келиб ўзгартиряпти ва голларнинг аксарияти 70-дақиқадан сўнг уриляпти. Мураббийлар штаби иккинчи бўлим учун ишлаб чиқаётган режаси наф келтираётгани кўриниб турибди.  

Бакаевнинг "Бухороси"да қандай ўзгаришлар?

Қайсидир маънода Бакаев жамоадаги руҳиятни ижобий томонга ўзгартиришга, ўз фасафасини сингдиришга ҳаракат қиляпти. Дейлик "Пахтакор" билан ҳам айниқса иккинчи бўлимда анча қўша олди. Вазиятлар яратди. Пенальти ишлади. Лекин якун нима бўлгани маълум. Барибир мураббий қийналаётгани сезиляпти. Бакаевга трансфер ойнаси зарур, у ўзига керакли, услубига мос ҳаракат қиладиган футболчиларга эҳтиёж сезмоқда. "Бухоро" ҳам деярли "Сўғдиёна" сингари кўпроқ иккинчи бўлимни фаол ўтказмоқда. "Нефтчи" билан учрашувни оладиган бўлсак, жамоа биринчи бўлимга  (1та аниқ зарба, 27та хавфли ҳужум) қараганда иккинчи бўлим (33та хавфли ҳужум, 5та аниқ  аниқ зарба) рақиб дарвозаси томон кўпроқ ҳужум ташкил қилган, аниқ зарбалар йўллаган. "Пахтакор" билан учрашувда ҳам шундай. Бакаев шогирдлари иккинчи бўлимда ўйинни тўлиқ назорат қилди, тўп назоратида ҳам катта фарқ, 60 фоиз кўрсаткич, аниқ зарбалар 4та, хавфли ҳужумлар сони 29та. Ваҳоланки, мавсум бошида жамоа битта ўйинда бор йўғи 1,2 маротаба рақиб дарвозасига аниқ зарба йўллаган, холос. Умумий маънода Бакаев ҳам ўйин сифатини яхшилашга эътибор қаратяпти, кўрсаткичлардан билиш мумкинки, ўсиш бор. Эндиликда бу омиллар фақат натижада акс этиши қолди. 

Катта саҳнада Займович

Зенан Займович Иван Бошкович келганидан бери Суперлигада 5та ўйинда 5та гол урди.Сўнгги марта "Сўғдиёна" сафида легионер футболчи 2014 йилги мавсумда Суперлигада дубль қайд этганди. Ўша йил 12 сентябрь куни "Сўғдиёна" - "Навбаҳор" учрашувида мезбонлар легионери Олександр Коблаш иккита тўп киритганди. Орадан 8 йил, 8 ой ва 1 кун ёхуд 3165 кундан сўнг Жиззах клуби сафида легионер футболчи дубль расмийлаштирди. Европалик легионернинг аввалги ўйинлардаги ҳаракатлари "Бухоро" ҳимоячилари ва дарвозабонига яхшигина огоҳлик қўнғироғи бўлган бўлиши керак. 

Ўзаро ўйин ва фактлар 

"Бухоро" сўнгги маротаба "Сўғдиёна"ни Суперлигада Улуғбек Бакаев бошқарувида мағлубиятга учратган эди. Тақдир чархпалагини қарангки, у орада мураббий Жиззахда ишлаб "Бухоро"га қайтди ва "Сўғдиёна"га қарши жамоасини бошлаб тушади. Бакаевдан Бакаевгача анъанаси давом этади. 

16.03.2018. "Бухоро" - "Сўғдиёна" 3:0

12.07.2018. "Сўғдиёна" - "Бухоро" 2:0

26.05.2019. "Сўғдиёна" - "Бухоро" 2:0

17.08.2019. "Бухоро" - "Сўғдиёна" 1:1

07.07.2020. "Сўғдиёна" - "Бухоро" 3:1

29.10.2020. "Бухоро" - "Сўғдиёна" 2:5


Тахмин

Барибир бугун кўп нарса иккинчи бўлимда ҳал бўлиши эҳтимоли юқори. Тепадаги фактларда келтирганимдек икки жамоа ҳам учрашувнинг иккинчи қисмида фаолликни қўлга оляпти. "Бухоро"да гол уриш билан боғлиқ муаммолар борлиги сир эмас. "Сўғдиёна"да эса айнан яримта вазиятдан тўп киритиб кетаётган соф ҳужумчи бор. Айнан шу омил бугун жиззахликларга ғалаба олиб келса, ажаб эмас. 

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика