Бош "Вулверхэмптон"ни бошқариши мумкин

Sherzod Nurmatov
18 окт 2022, 16:28
"Вулверхэмптон" Бруну Лаже истеъфога чиқарилганидан кейин бош мураббий излашда давом этмоқда.

"Молинью"даги бўш ўрин учун янги номзод "Лион", "Байер" ва "Боруссия" Дортмунд собиқ устози Петер Бош бўлиб турибди. 

"TalkSport" хабарига кўра, собиқ нидерландиялик футболчи КПРнинг амалдаги мураббийи Мик Бил билан бирга "бўрилар" раҳбарияти рўйхатидан жой олган. Миш-мишларга кўра, "Вулверхэмптон" Нуну Эшпириту Сантуни жамоага қайтариш вариантини ҳам кўриб чиқмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Хулен Лопетеги дастлаб "бўрилар" бош мураббийи бўлиши керак эди, бироқ шахсий сабаблар якуний босқичда келишувга тўсқинлик қилди.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: TalkSport