

Клублар 25 ёшли испаниялик футболчининг трансфери бўйича келишувга эришишди. Томонларнинг ҳужжатларга имзо чекиши қолди холос.
Transfermarkt портали ўйинчини 9 миллион еврога баҳоламоқда.
Майораль ўтган мавсум "Рома" ва "Хетафе" сафида ижарада ўйнади. У барча мусобақаларда 29та ўйинда майдонга тушиб, 7та гол ва 2та ассист қайд этди.


