"Боруссия" Загаду билан янги шартнома борасида музокараларни бошлади

Alisher
12 фев 2022, 18:47
Дортмунднинг "Боруссия" клуби ҳимоячи Дан-Аксель Загаду билан янги шартнома борасида музокараларни бошлади.

Немис клуби раҳбарияти франциялик хавбекни жамоада сақлаб қолмоқчи ва унга янги шартнома таклиф қилди. Футболчининг "арилар" билан амалдаги шартномаси июнда якунига етади.

"Дан-Акселнинг жароҳатлар билан омади келмайди. Аммо, биз унинг қолишини хоҳлаймиз ва у биз кўраётган салоҳиятни майдонда кўрсатади", - дейди клуб спорт директори Микаэль Цорк.

22 ёшли ўйинчи жорий мавсум "Боруссия" таркибида 13та ўйинда майдонга тушди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Sky Sport Germany