

"Боруссия" футболчи билан хайрлашишга тайёр, аммо улар ҳимоячидан камида 38 млн. евро ишлаб олмоқчи. Олдинроқ Хуммельс клуб раҳбариятига жамоадан кетмоқчи эканлигини айтган эди. "Бавария" футболчига 4 йиллик шартнома ва 10 млн. евролик маош таклиф қиляпти.
Хуммельс жорий мавсумда Бундеслиганинг 27 учрашувида майдонга тушибь, 2 та гол урди ва шунча голли пас берди.



