"Боруссия" устози Шуберт истеъфога чиқарилиши мумкин

Aslanov Jasurbek
21 дек 2016, 10:45
Мёнхенгладбахнинг "Боруссия" раҳбарияти жамоа бош мураббийи Андре Шубертни истъефога чиқарилишини кўриб чиқади.

"Боруссия" "Вольфсбург"га қарши уй учрашувида 1:2 ҳисобида мағлуб бўлди.

"Ҳозир қарор ҳақида гапирмайман. Бизга бир кун беринг. Бунга аниқлик киритиб, қарор қабул қиламиз. Клубимизда инсонларни алдашмайди. Раҳбарият бу истеъфо ҳақида ўйламоқда. Мен ҳам шу фикрдаман, чунки натижалар мени қониқтирмаяпти" - дейди клуб спорт директори Макс Эберль.

Бундеслига турнир жадвали

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Sky

Сўнгги янгиликлар

Барча ›