"Боруссия" Санчонинг кетишига тайёрланмоқда

Alisher
24 май 2021, 14:48
"Боруссия" (Дортмунд) вингери Жейдон Санчо клубдан кетмоқчи.

21 ёшли англиялик футболчи АПЛ топ-клубларидан бирига ўтиш ҳақида ўйламоқда, сабаби у Чемпионлар Лигасидаги ғолиблик учун курашадиган жамоага ўтмоқчи.

"Арилар" ўз навбатида ёзгача ўринбосар қидириши керак. "Боруссия" Санчонинг сотувидан 80 миллион евро ишлаб олишни режалаштирмоқда.

Футболчи жорий мавсум Бундеслига доирасидаги 26та ўйинда майдонга тушиб, 8та гол ва 11та ассист қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Daily Mirror

Сўнгги янгиликлар

Барча ›