"Боруссия" Санчони бир шарт билан ижарага олишга рози

Omonjon To`xtamirzayev
19 окт 2023, 18:50
Дортмунднинг "Боруссия" клуби "Манчестер Юнайтед" вингери Жейдон Санчони ижарага олишга тайёр.

Маълум бўлишича, немислар футболчи манкунианлар бош мураббийи Эрик тен Хаг билан можаросидан кейин қизиқишини расмий давраларда рад этмоқда. Бироқ, манбанинг хабарига кўра, "арилар" январь ойида агар масаланинг молиявий жиҳати борасида келиша олишса, Санчони ижарага олишга розилар.

Мавсум охиригача мўлжалланган қисқа муддатли ижара энг оптимал вариантдек кўринмоқда. "Боруссия"га бунинг учун "Юнайтед" футболчи маошининг бир қисмини тўлашда давом этиши зарур. Эслатиб ўтамиз, Жейдон ҳафтасига 300 минг фунт олади.

Ўхшаш янгиликлар


Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: ESPN