UZ

Сўнгги янгиликлар

22:19"Ал Ҳилол" — "Персеполис". Таркиблар маълум  0 21:58"Тоттенхэм" "Бавария" ўйинчисининг ижараси учун 10 млн евро тўлайди ва уни ёзда 60 млн еврога сотиб олиши мумкин бўлади  1 21:48Элит ОЧЛ. "Ал Гарафа" - "Пахтакор" 2:0 (МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ)  107 21:31Виллиан АПЛ клубига эркин агент мақомида ўтади  0 21:13Мбаппе ва Беллингем Кубок доирасида "Леганес" билан ўйнамайди. "Реал" ўйинчиларга "Атлетико" ва "Ман Сити" билан ўйинлар олдидан таътил берди  12 20:58Назорат ўйини. "Сурхон" ва Россиянинг "Рубин" жамоалари ўртасидаги ўйинда 4та гол урилди  5 20:41Расман: "Милан" Феликсни "Челси"дан мавсум сўнггига қадар ижарага олди  4 20:35Назорат ўйини. "Навбаҳор" Дубайда Арманистон жамоасига мағлуб бўлди  18 19:57МЮ энг яхши ҳужумчисини қўйиб юборди – уларнинг ҳужуми "Чемпионшип" даражасида. Зиркзе клубга муносиб эмас, Гарначо ҳам яхши ҳолатда эмас, Хойлунд – тўпурармас"  5 19:21U-17 Осиё кубоги учрашувларини қабул қилувчи стадионлар маълум  0 18:56Трент Александер-Арнолднинг жароҳат даражаси маълум бўлди  2 18:28"Хоразм" янги мавсумга Туркияда тайёргарлик кўради  0 17:55Элдор Шомуродов янги мавсумда Карло Анчелотти билан бирга ишлаши мумкин  9 17:04Расман: Рустам Турдимуродов янги мавсумни ҳам "Андижон"да ўтказади  2 16:32Роналду: "Бернабеу"дан кўра, "Камп Ноу"да гол уришни кўпроқ ёқтирардим"  34

"Боруссия Дортмунд"нинг ТОП-5 иқтидорли футболчилари Янгиликлар

"Боруссия Дортмунд"нинг ТОП-5 иқтидорли футболчилари

Бугун "Боруссия Дортмунд" жамоасининг ҳали асосий таркибда майдонга тушиб улгурмаган 20 ёшгача бўлган 5та энг истеъдодли ўйинчилари ҳақида гаплашамиз.

Сумаила Кулибали

"Боруссия Дортмунд" асосий таркибидаги статистикаси: ўйини йўқ

Кулибали ҳали "Боруссия" асосий таркибида ўйнамаган, бироқ 8 марта ўйин қайдномасига киритилди. Кулибали ПСЖ академияси "меваси" бўлса-да, парижликлар билан профессионал битим имзоламаган. Чунки бу имкониятдан воз кечди ва бунинг ўрнига Германия жамоаси билан шартнома тузишни афзал кўрди. Кулибали 2021 йил мартда "Le Parisien"га берган интервьюсида Париждан кетишини қуйидагича изоҳлаганди:

"Ёш ўйинчилар учун ПСЖда жой кўп эмас ва жамоа буюк футболчилар билан шартнома имзолаши ёшлар муваффақиятига тўсқинлик қилади".

У 2021 йил 1 июлда, битими муддати ниҳоясига етганидан кейин, Дортмундга бориб қўшилди.


Ннамди Коллинз

"Боруссия Дортмунд" асосий таркибидаги статистикаси: ўйини йўқ

Бу ўйинчига Германия терма жамоасининг бўлажак марказий ҳимоячиси сифатида қарашмоқда. Аммо фикримизча, унга билдириладиган ишончни оқлай олиши учун ҳали кўп меҳнат қилиши керак.

18 ёшли Ннамди айни пайтда "Боруссия" U-19 жамоасида тўп тепмоқда. Коллинс — бақувват ва баланд бўйли (1,89) марказий ҳимоячи. У биринчи пас, позицион ўйин ва ажойиб кураши билан ажралиб туради.


Элиас Бенкара

"Боруссия Дортмунд" асосий таркибидаги статистикаси: ўйини йўқ

Элиас хочсимон суяги синганидан кейин ҳамон тикланиш жараёнида ва у жароҳатгача бўлган даражасига қайтишига умид қиламиз. У кучли, баланд бўйли ва етакчилик сифатига эга футболчи саналади. Ҳозирча Германия термаси U-16 жамоаси эътиборига тушиб улгурмади.


Юлиан Рейкхофф

"Боруссия Дортмунд" асосий таркибидаги статистикаси: ўйини йўқ

Юлиан юқори салоҳиятга эга иқтидорли футболчи. У "Аякс" академиясида бўлган кезлари, уни Патрик Клюйвертдан кейин энг иқтидорли ҳужумчи деб ҳисоблашар эди. Нидерландия афсонаси Марко ван Бастен ўйинчини "Аякс"дан Дортмундга ўтишини айтиб, "Аякс" раҳбариятида бошқарув ёмон эканини қаттиқ танқид қилганди.

Юлиан техник жиҳатдан жуда яхши ва майдонда деярли ҳамма ишнинг уддасидан чиқади. У ҳаводаги тўпга бир ҳаракат билан зарба беришни хуш кўради ва ҳаттоки, барча уриниши идеал бўлмаса-да, ишонч билан ўйнашда давом этади. Очиғи, унинг ўйинидан салбий томонларини топиш қийин.


Абдулай Камара

"Боруссия Дортмунд" асосий таркибидаги статистикаси: ўйини йўқ

Камара ПСЖ академияси "меваси" ҳисобланади.

У 2020/21 йилги мавсум жамоа учун белгиланган максимал ёшдан 3 ёш кичик бўлишига қарамай, U-19 сафида тўп тепган. Абдулай ПСЖ билан профессионал шартнома имзолашдан кўра, 2021 йил 20 июль куни Бундеслиганинг "Боруссия Дортмунд" клуби билан битим тузди ва Германияга кўчиб ўтди. У Гвинея ва Францияни халқаро даражада танитиш ҳуқуқига эга.


Нозима Зарипова таржимаси

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика