“Боруссия Д”нинг мағлубиятсиз ўйинлар серияси якунланди

7 ноя 2018, 09:29
Дортмунд клуби 6 ноябрь куни ЕЧЛ 4-турида “Атлетико Мадрид”га 0-2 ҳисобида ютқазди.

Шу тариқа жамоанинг 15 та ўйиндан (12 та ғалаба, 3 та дуранг) иборат мағлубиятсиз учрашувлар серияси якунига етди.

Шунингдек, жамоа жорий йил 31 августидан бери илк марта майдонни голсиз тарк этди. Ўшанда клуб “Ганновер” билан дуранг ўйнаганди.

Маълумот учун, “Боруссия” 10 ноябрь куни “Бавария”га қарши майдонга тушади.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›