

Дортмунд жамоаси 19 ёшли Германия терма жамоаси ўйинчисига 5 йиллик шартнома таклиф қилди.
Адейеми - Эрлинг Холанд ёзда кетса, "Боруссия"нинг трансфер мақсади ҳисобланади.
Футболчига шунингдек ПСЖ, "Бавария", "Реал", "Атлетико", "Интер" ва "Ливерпуль" клублари қизиқмоқда.
Форвард жорий мавсум Австрия Бундеслигаси доирасидаги 12та ўйинда майдонга тушиб, 10та гол ва 1та ассист қайд этди.



