
Инглиз клубининг бош скаути Стив Гритт "Ницца" ҳамда "Локомотив" ўртасидаги Европа лигаси 1/16 финал илк баҳсида стадионда эди ва "темирйўлчилар" хавбеки ўйинидан мамнун бўлди. Ўша ўйинда 22 ёшли футболчи голли пас берди
Эгаси россиялик бизнесмен Максим Дёмин бўлган "Борнмут" ёзги трансфер ойнасида Миранчукни сотиб олмоқчи. Футболчининг шартномасида товон пули 7 млн. евро этиб белгиланган.
Жорий мавсум Антон Миранчук РФПЛнинг 20та учрашувида майдонга тушиб, 1та гол урди ва 5та голли пас берди.