Борини "Милан"ни тарк этиши мумкин

Mirjalol Normatov
20 дек 2019, 20:44
"Милан" вингери Фабио Борини жамоани тарк этишга яқин турибди.

Бу ҳақда футболчининг агенти "Football Italia" нашрига маълум қилди.

"Фабио "Милан"да катта тажриба тўплади. Бироқ ҳар бир мураббий қарорни ўзи қабул қилади. Биз футболчилар доимо ўйин амалиётига эга бўлишини, ҳеч ким бир-биридан норози бўлмаслигини истаймиз. Таклифларнинг камлиги бизга панд бермоқда", - деди агент.

Олдинроқ 28 ёшли Борини "Кристал Пэлас" билан шартнома имзолаши маълум қилинганди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Football Italia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›