

Синиша Михайлович билан 18 июнь куни шартнома имзоланган бўлишига қарамай, клуб президенти Соуза Синтра мутахассис билан шартномани бекор қилишга қарор қилган. Унинг сўзларига кўра бу клубга 300 минг еврога тушади. Синтра бош мураббий билан бу қадар эрта шартномани бекор қилишга сабаб сифатида Михайлович жамоанинг янги мавсум учун режасига кирмаслигини кўрсатди.
Клуб президенти ҳафта охирига қадар янги бош мураббий номини эълон қилишга ваъда берди.



