UZ

Сўнгги янгиликлар

12:38Футзал. Ўзбекистон чемпионатида 2-тур якунланди. Мусобақа жадвали, рамзий терма жамоа ва тўпурарлар пойгаси  0 12:11Элит ОЧЛ. Ўзбекистонлик ўйинчи 2-тур рамзий терма жамоасида ўрин олди  0 11:05Расман: Асрор Алиқулов "Шўртан" билан уч ойлик шарнома имзолади  5 10:44"Бунёдкор" ва "Насаф" "Олимпия" стадионида жанговар дуранг ўйнашган баҳсдан ГАЛEРEЯ  0 10:12Пролига. Бугун иккита дерби бор  0 09:44Манчестер жамоалари "Бавария" футболчиси учун курашмоқчи  0 09:17Рустам Ашурматов Каннаворонинг терма жамоага мураббий бўлиши ҳақидаги саволга жавоб берди  44 08:51"Ал Ҳилол" Кейнга жуда катта маош таклиф қилмоқчи  6 08:40Туркия Суперлигаси. Гюндоган "Галатасарой" сафидаги илк голини урди ва жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолди  0 08:20Суперлига. Бугун тур якунланади  4 07:53МЛС. Месси учта ассист берган баҳсда "Интер Майами" йирик ҳисобда ғалаба қозонди  14 03:39Зейтуллаев: "Медаллар учун имконият? "Насаф", "Нефтчи", "Пахтакор", "Сўғдиёна" ва "Динамо" билан қандай курашиш мумкин?"  1 02:58Бельгия Про лигаси. "Антверпен" ўз майдонида дуранг ўйнади, Ўринбоев захирадан майдонга тушди  1 02:51Юсуф Отубанжо нима сабабдан Арманистондаги сингари кўп гол ура олмаётганига изоҳ берди  4 02:13Имеда Ашортиа: "Футбол фақат гол уриш ва голли узатма беришдан иборат эмас"  0

Бор куч билан ўйнасак, Хитой ким бўпти! (Йигитларни ғалабага ундаш ҳақида) Янгиликлар

Бор куч билан ўйнасак, Хитой ким бўпти! (Йигитларни ғалабага ундаш ҳақида)

Бугун Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ-2018 саралаш босқичидан ўрин олган навбатдаги учрашувни ўтказади.

Футболчиларимиз сафарда Хитой термасига қарши майдонга тушишади. Ўйин Тошкент вақти билан 17:00да бошланади. Тўғрисини айтганда, ҳаммамиз бу тўқнашувдан фақат ғалаба кутяпмиз. Олдимизда иккита ўйин қолди ва иккаласини ҳам ўз фойдамизга ҳал қилсак, марра - бизники. Ўзбекистон ўз тарихида илк марта жаҳон чемпионатига чиқади. 

Бунгача аксарият муҳим беллашувлар олдидан доим ваҳима ҳолатига тушиб қолганмиз. Бу ваҳима биринчи навбатда жамоамизнинг сафарда ўйнаши билан боғлиқ. Биз кўпинча терма жамоамиз сафар ўйинига борганда рақиб ҳақида оғиз кўпиртириб гапирамиз, уларнинг кучини юқори баҳолаймиз, бу эса футболчиларга албатта ўз таъсирини ўтказади. Лекин энди бундай гапларни гапирмаймиз. Биз Хитойни ҳурмат қиламиз, лекин улардан қўрмаймиз. 

Уларни ўтган йил Тошкентда мағлуб этганмиз, нега энди сафарда ҳам юта олмас эканмиз? Тарихга назар ташласак, Хитойдан биздан асло яққол кучли бўлмаган. Ўзим кўрган ўйинлар орасида Хитой фақат иккита беллашувда биздан устун бўлган холос. Бу 2001 йил ўтказилган ЖЧ-2002 саралаш ўйини (Хитой - Ўзбекистон 2:0) ҳамда 2015 йил Австралияда бўлиб ўтган Осиё чемпионатидаги Хитой - Ўзбекистон 2:1 учрашуви. Бошқа ўйинларда Хитойнинг биздан устунлигини кўрмаганмиз. 

Ўтган йил Тошкентда бу жамоани кўрганмиз, керак бўлса 2:0 ҳисобида ютганмиз ҳам. Шундан сўнг уларда бош мураббий ўзгариб, Марчелло Липпи жамоани қабул қилиб олганди. Ҳозирда кўпчилик Липпини гапиряпти, у киши мураббий сифатида жаҳон футболида кучли шахс, аммо шуни унутмайлик, майдонга Липпи тушиб ўйнаб бермайди. Майдонда ўтган йил биз мағлуб этган футболчилар ҳаракат қилишади. 

Мен энг аввало футболчиларимиз кучига ишоняпман. Ўйинчиларимизнинг салоҳияти, ўйини ва техникаси хитойликлардан кучли. Биз рақибни бемалол сафарда ҳам мағлуб эта оламиз, фақат футболчиларимиз ўз кучларига ишонишса бас. Осиёдан биздан кучли фақат Австралия, Япония, Эрон ва Жанубий Корея бўлиши мумкин, аммо бошқалар билан бемалол ўйнаса бўлади. Фақат ваҳимага тушмасак  бўлгани. Энг биринчи навбатда бош мураббий Бабаяннинг ўзи ваҳима қилмаслиги керак, чунки бу ўйинчиларга таъсир қилади. 

Бугун ғалаба биз томонда бўлишини қандайдир ич-ичимиздан сезиб турибмиз. Гўёки бу сафар жаҳон чемпионатига чиқадигандекмиз. Шуниси яхшики, ҳаммаси ўз қўлимизда. Қолаверса, рақиблар ҳам аввалгидек кучли эмас. Биз ҳозирги ҳолатда Хитойни ҳам, ундан кейин Кореяни ҳам бемалол мағлуб эта оламиз. Чунки биздан кўра улар саросимага тушиб қолган. Шу пайтгача бўлган ҳамма гапларни унутамиз ва бор эътиборни терма жамоани қўллаб-қувватлашга қаратамиз. Насиб қилса бугун соат 19:00дан байрамни бошлаб юборамиз. 

Х.Холиқов. 


Рейтинг: +33   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика