Бонуччини Туринда ҳуштакбозлик билан қарши олишди
03 авг 2018 09:02
Янгиликлар
Бонуччини Туринда ҳуштакбозлик билан қарши олишди
“Милан”дан “Ювентус”га қайтган ҳимоячи Леонардо Бонуччини туринлик мухлислар Турин аэропортида ҳуштакбозлик билан қарши олишди.
Бу ҳақда ANSA агентлиги хабар тарқатди.
Эслатиб ўтамиз, 2010 йилдан 2017 йилга қадар “Юве”да тўп сурган Бонуччи 40 миллион евро эвазига “Милан”га кўчиб ўтганди. Туринликлар 35 миллион евро эвазига Бонуччини ортга қайтаришди.
Бонуччининг расмий тақдимот маросими бугун бўлиб ўтиши режалаштирилган.
Фикрлар