Бонуччи "Юве"га керак эмас. Пирло уни ўз жамоасига таклиф қилмоқчи
09 июл 2023 22:43
Янгиликлар
Бонуччи "Юве"га керак эмас. Пирло уни ўз жамоасига таклиф қилмоқчи
Турин клуби футболчи билан хайрлашмоқчи.
"Ювентус" клуби 36 ёшли ҳимоячи Леонардо Бонуччини янги мавсум режаларига киритмаяпти. Клуб футболчидан қутилмоқчи ва бунга сабаб қилиб Бонуччининг юқори маоши кўрсатилмоқда.
Леонардо Бонуччининг хизматларига Андре Пирло бошқарувидаги "Сампдория" қизиқиш билдирмоқда. Клуб янги мавсумда ўз олдига А Серияга қайтиш вазифасини қўйган ва бунда кўмаклашадиган тажрибали футболчиларга эҳтиёж сезмоқда.
Маълумот учун, Леонардо Бонуччи 12 йил давомида "Ювентус" шарафини ҳимоя қилиб келди. 2017-2018 йилги мавсумни Леонардо Бонуччи "Милан"да ўтказганди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ОЧЛ-2. Ҳакамга тиббий ёрдам кўрсатилган ўйинда "Андижон" 3-марта 0:0 ҳисоби қайд этди. Бу галги рақиб – "Ал Ҳалдия"
Арда Гюлер: "Алонсо дарвозада турасан деса, қўлқоп сотиб оламан"
Суперлига. "Пахтакор" финал олдидан меҳмонда "Хоразм"ни енгди, икки жамоа ўйинни 10 киши тугатди
Суперлига. "Қизилқум" ўз майдонида "Динамо" устидан ишончли ғалабага эришди
Фикрлар