UZ

Сўнгги янгиликлар

00:17"Улар жуда олдинлаб кетишган". Канчельскис Ўзбекистон ва Қозоғистон футболини таққослади  2 23:45А Серия. Чемпион "Интер" "Сассуоло" меҳмони бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  1 23:31"Реал" — Испания чемпионати ғолиби!  25 23:31Ла Лига. "Жирона" ўз уйида камбэк қайд этиб, "Барселона"ни мағлуб этди. Чемпион номи аниқ бўлди  82 23:27АПЛ. "Манчестер Сити" ўз уйида "Вулверхэмптон"ни йирик ҳисобда таслим этди, Холанддан покер!  10 23:12Александр Хомяков: "Бизга чап оёқ етишмади"  5 23:04Иван Бошкович: "Ўйин вақтидаги эмоциялар нормал ҳолат"  5 23:00Саудия Арабистони чемпионати. Роналду ва Мане бошчилигидаги "Ал Насср" ўз уйида "Ал Веҳда"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  4 22:35Бундеслига. "Штутгарт" - "Бавария" 3:1   3 22:30Бундеслига. "Боруссия Д" - "Аугсбург" 5:1   0 22:29Анчелотти Гюлер ҳақидаги саволга кескин жавоб қайтарди  5 22:15ЛаЛига. "Реал Мадрид" - "Кадис" 3:0   0 21:58"Боруссия" футболчиси оғир вазн сабаб клубдан кетади?!  2 21:16Ла Лига. "Реал" ўз уйида йирик ғалабага эришди  11 20:57Беларусдаги футбол ўйини 50:0 ҳисобида якунланди  6

Бонуччи: "Англияда кучли ҳужумчилар ва тажрибали ҳимоячилар бор" Янгиликлар

Бонуччи: "Англияда кучли ҳужумчилар ва тажрибали ҳимоячилар бор"

Италия терма жамоаси ҳимоячиси Европа чемпионати финали олдидан рақиб жамоа ҳақида фикрини билдирди.

"Уч йил олдин финалга чиқишимизга ишониб бўлмасди, аммо ортиқча бир йил бизга қўл келди. Ярим ҳимоядаги иқтидорли футболчиларимизнинг кўплиги йўлимизни осонлаштирди. 

Англияда кучли ҳужумчилар бор: қанотда тезкор ва марказда шижоаткор. Кейн – дунёнинг энг яхши ҳужумчиларидан бири. Турнир олдидан Англия фаворитлардан бири эканлигини айтгандим.

Англиянинг икки марказий ҳимоячиси – Магуайр ва Стоунз МЮ ва "Сити"да ўйинашлари боис катта тажрибага эга. Уларни чалғитиш учун катта айёрлик керак бўлади.

Чиро ва Белотти хотиржам бўлишлари лозим. Улар гол уришмаса, танқидга учрашади, бироқ улар жамоавий нуқтаи назардан жуда муҳим. Мувафаққиятли зарба йўллашлари учун биз уларни қулай нуқтага олиб чиқишимиз керак. Улар ҳар қандай ҳолатда бор кучларини сарфлашади ва ҳал қилувси ролни ўйнашлари мумкин. 

Кьеллини?  12-куни терма жамоани тарк этамиз, 14-куни эса учрашамиз ва оилаларимиз билан таътилга йўл оламиз. Шундай экан, у билан алоқаларимиз зўр", – деди Бонуччи.

Италия ҳамда Англия ўртасидаги финал эртага 23:59 да старт олади. 

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика