

"Қироллик клуби"нинг тасдиқлашича, бош мураббий вазифасини вақтинчалик бажариб келаётган Сантьяго Солари "Реал" билан келишувга эришди. Шартномага кўра, аргентиналик мутахассис 2021 йилнинг 30 июнига қадар "қаймоқранглилар"ни бошқаради.
Солари икки ҳафталик муваффақиятидан сўнг, Хулен Лопетеги ўрнини эгаллади.



