UZ

Сўнгги янгиликлар

Болтабоевнинг голи мавсумдаги энг тезкори эмас Янгиликлар

Болтабоевнинг голи мавсумдаги энг тезкори эмас

Суперлиганинг 20-туридан ўрин олган "Сўғдиёна" - "Металлург" учрашувида тезкор гол урилди.

Мезбонлар вакили Жамшид Болтабоев гол урган пайтда учрашувнинг 36-сонияси ўтиб бораётганди. Бу 2021 йилги Суперлиганинг энг тезкор иккинчи голи бўлди.

11-турдан ўрин олган "Қўқон-1912" - "Насаф" учрашувида меҳмонлар ҳужумчиси Ҳусайн Норчаев 32-сонияда гол урганди. Айнан шу гол ҳозирча мавсумнинг энг тезкор голи бўлиб турибди.

Маълумот учун, 9-турда "Қўқон-1912" - "Сўғдиёна" баҳсида мезбонлар ярим ҳимоячиси Сардор Азимов гол урганида 53-сония ўтиб бораётганди. Марко Станоевич (5-турда) ва Азизбек Турғунбоев (11-тур) 2-дақиқада гол уришган.  



Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика