UZ

Сўнгги янгиликлар

08:05АПЛ. Ким энг кўп ойлик олади?  0 07:37«Манчестер Юнайтед» олти нафар футболчисини сотишга тайёр  2 02:35Тожикистон футзал терма жамоаси бош мураббийи: "Бугун кучлироқ жамоа ғалаба қозонди"  0 01:38Хосе Венансио Лопес: "Адолатли натижа қайд этилди. Жорий йиғин давомида кўпроқ ҳимоя чизиғини яхшилаш ҳаракатидамиз"  1 01:05ОФК президенти Париж Олимпиадасида Осиё номидан иштирок этувчи терма жамоалар ва мусобақа расмийларига табрик йўллади  0 00:46Трент Беллингем билан дўстлиги сабаб "Реал Мадрид"га ўтиши мумкин  0 00:10"Сўғдиёна" Суҳроб Иззатов ва Умид Султонов трансферини эълон қилди  2 23:46"Локомотив" ўртоқлик ўйинида Қувайт клубига имкониятни бой берди  2 23:18"Динамо"да кўрикдан ўтаётган бразилиялик вингерга жавоб берилди  3 22:52Ўртоқлик ўйини. "Динамо" Қирғизистон клубини яна бир марта мағлуб этди  6 22:20Интервью. Шавкат Саидов: "Яна янгиликларимиз бор"  1 21:50Mirabror Usmanov Cup-2024. Ўзбекистон футзал термаси Тожикистонни мағлубиятга учратди  0 21:26Расман: Сергей Лушчан "Навбаҳор" клуби бош мураббийи сифатида таништирилди  26 21:03Ўртоқлик учрашуви. ОКМК Беларусь клубига имкониятни бой берди  1 20:35Эшитдик-да! "Навбаҳор"нинг асосий футболчиси легионерга айланиши мумкин  31

Болқонлик ўйинчилар – улар қанчалик фойдали? Николай Егоричевдан таҳлил Янгиликлар

Болқонлик ўйинчилар – улар қанчалик фойдали? Николай Егоричевдан таҳлил

Суперлиганинг трансферлари таҳлилининг иккинчи қисми.

Кеча Суперлига клубларига ўтаётган грузин футболчилари қанчалик фойдали эканлигини таҳлил қилгандик. Маълум бўлишича, 12тадан 3та трансфер фойдали, 4 ўйинчи ўрта даражада, қолган 5 трансфер эса муваффақиятсиз бўлган.


Бугун Болқон мамлакатларидан келган катта ўйинчилар гуруҳини оламиз. Уларга қуйидагилар киради:

1) Албания;

2) Болгария;

3) Босния ва Герцеговина;

4) Греция;

5) Косово;

6) Руминия;

7) Шимолий Македония;

8) Сербия;

9) Словения;

10) Хорватия;

11) Черногория.


Бундан ташқари, Болқон ярим оролига Туркиянинг бир қисми ҳам киради.

2023 йилги мавсум юқорида санаб ўтилган мамлакатлардан Суперлига клубларида Сербия, Черногория, Босния ва Герцеговина, Шимолий Македония ва албаниялик футболчилар ҳаракат қилишди. Биз чемпионатимизга фақатгина ўтга йили келган ўйинчиларни таҳлил қиламиз. Масалан, рўйхатда Суперлигада анчадан бери ўйнаётган Драган Черан бўлмайди, шунингдек уни ўзимизники деб айтса ҳам бўлади, трансферининг муваффақиятлилиги эса муҳокама қилинмайди ҳам.


Трансфернинг муваффақиятлик мезонларини эслатиб ўтамиз:

• Ўйналган ўйинлар сони (асосий таркибда майдонга тушган ўйинларнинг 2/3 қисми);

• Дарвозабон – "қуруқ" ўйинлар сони (ўйинларнинг тенг ярми атрофида) ва ўтказиб юборилган тўплар сони (ўртача ўйинда биттадан ортиқ тўп ўтказиб юборилмагани);

• Ҳимоячи – жамоадаги қуруқ ўйинлар сони;

• Ҳужумкор ярим ҳимоячилар, вингерлар ва форвардлар – самарали ҳаракатлар сони (ҳеч бўлмаса учта ўйинда битта гол ёки ассист).

Марказий ярим ҳимоячилар учун қўшимча муваффақият мезонларини аниқлаш бироз қийин. Улар кам гол уришади ва ассистлар беришади. Бунда бизга юқори даражадаги статистика ёрдам бериши мумкин эди, аммо афсуски ЎзПФЛда WyScout платформаси билан келишув йўқ.


Сербия:

1) ✅ Марказий ҳимоячи Филип Иванович ("Навбаҳор") – 17 ўйин (16таси асосийда), 1та гол, 6та "қуруқ" ўйин;

2) ? Таянч ярим ҳимоячиси Милан Марчич ("Бунёдкор") – 8та ўйин (6таси асосий таркибда), 1та гол;

3) ❌ Вингер Душан Стоилкович ("Турон") – 10та ўйин (9таси асосий таркибда), 1та гол;

4) ❌ Марказий ҳужумчи Милан Божович ("Турон") – 9та ўйин (4таси асосий таркибда), 2та гол;

5) ❌ Марказий ҳимоячи Филип Стаменкович ("Металлург") – 5та ўйин (3таси асосий таркибда), 1та "қуруқ" ўйин.


Черногория:

1) ✅ Марказий ҳимоячи Милош Милович ("Навбахор") – 33та ўйин (32таси асосий таркибда), 3та гол, 1та ассист, 13та "қуруқ" ўйин;

2) ✅ Вингер Игор Иванович ("Бунёдкор") – 21та ўйин (16таси асосий таркибда), 2та гол, 6та ассист;

3) ? Вингер Армин Бошняк ("Андижан") – 12та ўйин (9таси асосий таркибда), 2та гол;

4) ❌ Марказий ҳимоячи Никола Кумбурович ("Турон") – 13та ўйин (11таси асосий таркибда), 1та гол, 1та "қуруқ" ўйин;

5) ❌ Марказий ҳужумчи Марко Обрадович ("Металлург") – 13та ўйин (10таси асосий таркибда), 1та ассист.


Босния ва Герцеговина:

1) ✅ Марказий ҳужумчи Зенан Займович ("Сўғдиёна") – 17та ўйин (12таси асосий таркибда), 9та гол, 1та ассист;

2) ✅ Марказий ҳимоячи Тарик Исич ("Сўғдиёна") – 25та ўйин, 2та гол, 1та ассист, 7та "қуруқ" ўйин;

3) ❌ Дарвозабон Лука Кукич ("Бухоро") – 11та ўйин, 16та тўп ўтказиб юборди, иккита "қуруқ" ўйин.


Шимолий Македония:

1) ✅ Вингер Люпчо Дориев ("Сўғдиёна") – 10та ўйин (барчаси асосий таркибда), 3та гол, 3та ассист;

2) ❌ Марказий ҳужумчи Марко Симоновски ("Қизилқум") – 8та ўйин (5таси асосий таркибда), бирорта самарали ҳаракат йўқ.


Албания:

1) ✅ Марказий ҳужумчи Рубин Хебай ("Андижан") – 27та ўйин (24таси асосий таркибда), 14та гол, 3та ассист.


Якун:

✅ 7та муваффақиятли трансферлар (44%);

2та ўрта сифатдаги трансферлар (12%);

❌ 7та муваффақиятли трансферлар (44%).


Таққослаш учун грузиялик футболчиларда ҳолат қуйидагича эди:

✅ 3та муваффақиятли трансферлар (25%);

? 4та ўрта даражадаги трансферлар (33%);

❌ 5та муваффақиятсиз трансферлар (42%).


Болқон мамлакатлари бозори умуман олганда бироз муваффақиятлироқ чиқмоқда. Аммо, муваффақиятли трансферлар ва "ўрта сифатдагилар"нинг ҳисобини олсак, унда икки бозор ҳам деярли бир хил – 56% Болқон мамлакатларида ва 58% Грузияда. Шу билан бирга, муваффақиятсиз трансферлар фоизи жуда катта – 44% Болқонда ва 42% Грузияда.


Буларнинг барчаси Суперлига клубларининг кўпида селекция ишлари яхши йўлга қўйилмаганидан далолат беради. Деярли ярим трансферлар шунчаки "бекорга": ўйинчилар келишади, маош олишади, ҳеч нарса кўрсатишмайди ва ярим йил ёки бир йилдан сўнг кетишади.

Ўйинчи билан шартнома имзолаш қарори энг кўп Ютубдаги хайлайтлар (энг яхши вазиятлар) асосида қабул қилинади. Ўйинчини сифатли баҳолаш учун камида 2-3та тўлиқ ўйинни кўриш керак. Бунда шунингдек WyScout ёрдам бериши мумкин эди, аммо олдин айтганимдек, ЎзПФЛда ушбу аналитик платформа билан келишув йўқ. Клубларнинг ўзларига обуна бўлишга мажбур бўлишмоқда, улардан кўпида эса WyScout'га умуман кириш имконияти йўқ. Масалан, бу ҳақда "Нефтчи" бош мураббийи Виталий Левченко Championat.Asia билан интервьюда айтиб ўтди:

– Селекцияга асосан мураббийлар штабимиз жавоб беради. Таҳлил қиламиз, маълумотлар йиғамиз. Кўплаб таниш  агентлар бор, улар жуда кўп ўйинчиларни таклиф қилишади. Аммо, кўпинча агентлар ўзлари ҳам билмайдиган, даражасини тўлиқ тушунмайдиган ўйинчиларни кўрсатишади. Бу билан ўзимиз шуғулланишимизга тўғри келади. Албатта, WyScout билан муаммо бор. Ютубдаги видео ўйинчи ҳақида тўлиқ маълумот бермайди, унда кўпроқ фақатгина энг яхши ҳаракатлари акс этади. Барча яширин камчиликларини эса фақатгина махсус платформада кўриш мумкин. Бахтимизга бугунги кунда WyScout'га кириш имкониятимиз бор, шундай экан обдон кўриб чиқамиз ва танловда адашмасликка ҳаракат қиламиз.

Сизга Николай Егоричевнинг телеграм каналига обуна бўлишни маслаҳат берамиз. У у ерда жумладан скаутинг ҳақида ҳам маълумотлар беради.


→ Суперлига клублари грузиялик ўйинчиларга кўз тикмоқда. Аммо, бу қанчалик фойдали?


Николай Егоричев тайёрлади

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика