«Болонья» собиқ футболчиси: «Шомуродов «Рома»да қолиб, ўйнаб кетиш имконияти бор»
04 июл 2024 10:07
Янгиликлар
«Болонья» собиқ футболчиси: «Шомуродов «Рома»да қолиб, ўйнаб кетиш имконияти бор»
«Болонья» собиқ футболчиси Игорь Коливанов Ўзбекистон терма жамоаси сардори Элдор Шомуродов ҳақида фикр билдирди.
«Шомуродов «Рома»нинг янги устози Де Росси қўл остида ўйнаб кетиши мумкин. Янги мураббий унинг имкониятларини ҳали тўлиқ билмайди. Римликлар ҳужумчида рақобат кучли, бироқ мураббийларнинг қарашлари бошқача бўлади. Де Росси Элдорга имкон беради деб ўйлайман.
Олдинда йиғинлар бор. Футболчининг ўзи ҳам мураббийга нималарга қодир эканлигини исботлаши лозим. Мабодо римликлар устози Элдорни таркибга киритишни истамаса, бошқа жамоага ўтиш лозим. Чунки Шомуродов захирада ўтирадиган футболчилардан эмас.
Элдор А сериянинг ўртада юрадиган жамоаларида бемалол ўйнаб кета олади. Бироқ барчаси унинг қўлида эмас, сабаби «Рома» ҳужумчисининг трансферидан яхшигина пул ишлаб олмоқчи. Ҳозирда Элдорнинг вазияти қийин», — деди Коливанов.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
"Олтин тўп" соҳиби Салоҳни танқид қилди
Фикрлар