UZ

Сўнгги янгиликлар

09:55Хаби Алонсо "Реал Мадрид" тарихида фақат икки мураббий эришган муваффақиятни такрорлади  2 09:23"Манчестер Юнайтед" - "Челси" учрашувининг биринчи бўлими АПЛ тарихига кирди  1 08:41"Барселона" Маркус Рэшфорд борасида бир қарорга келди  2 08:07Суперлига. Бугун 22-тур якунланади  3 08:05МЛС. Мессининг иккита голи ва битта голли узатмаси "Интер Майами" жамоасига "Ди Си Юнайтед" устидан ғалаба келтирди  14 07:35Саудия Пролигаси. "Ал Насср"дан йирик ғалаба. Роналдудан дубл  4 06:55Суперлига. "Нефтчи" – "Динамо" 2:1   0 06:40Эксперт фикри. Абдуқаҳҳор Маъруфалиев: "Бухоро"да янги мураббий таъсири кўринди, Фарғонада тенг ўйин бўлди. Лекин..."   5 02:01А Серия. "Ювентус" "Верона"ни мағлуб этолмади, "Милан" эса йирик ҳисобда ғалаба қозонди   13 00:55Вадим Абрамов: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтира олмади"  2 00:50АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Челси"дан устун келди, манчестерликлар рақиб 10 киши бўлиб қолганда иккита гол уришди  63 00:31"Яхшигина "тўда" йиғилди. Сервер Жепаров - "Афсоналар кубоги" ва УЕФА мураббийлик лицензияси учун ўқиш ҳақида  2 00:06Вадим Абрамов: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтира олмади"  5 23:50ОПЛ. "Сабаҳ" ўз уйида ишончли ғалабага эришди, Раҳмоналиев 90 дақиқа ҳаракат қилди  6 23:27Тимур Кападзе - Англияда. Мутахассис у ерда нима қилмоқда?  27

«Болонья» собиқ футболчиси: «Шомуродов «Рома»да қолиб, ўйнаб кетиш имконияти бор» Янгиликлар

«Болонья» собиқ футболчиси: «Шомуродов «Рома»да қолиб, ўйнаб кетиш имконияти бор»

«Болонья» собиқ футболчиси Игорь Коливанов Ўзбекистон терма жамоаси сардори Элдор Шомуродов ҳақида фикр билдирди.

«Шомуродов «Рома»нинг янги устози Де Росси қўл остида ўйнаб кетиши мумкин. Янги мураббий унинг имкониятларини ҳали тўлиқ билмайди. Римликлар ҳужумчида рақобат кучли, бироқ мураббийларнинг қарашлари бошқача бўлади. Де Росси Элдорга имкон беради деб ўйлайман.

 Олдинда йиғинлар бор. Футболчининг ўзи ҳам мураббийга нималарга қодир эканлигини исботлаши лозим. Мабодо римликлар устози Элдорни таркибга киритишни истамаса, бошқа жамоага ўтиш лозим. Чунки Шомуродов захирада ўтирадиган футболчилардан эмас.

Элдор А сериянинг ўртада юрадиган жамоаларида бемалол ўйнаб кета олади. Бироқ барчаси унинг қўлида эмас, сабаби «Рома» ҳужумчисининг трансферидан яхшигина пул ишлаб олмоқчи. Ҳозирда Элдорнинг вазияти қийин», — деди Коливанов.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика