Болаликда айтилган футболга оид ғаройиб 10 та жумла (+бонус)

Aslanov Jasurbek
27 фев 2017, 12:47
Инсонлар болаликда футбол ўйинларини томоша қилиб, унда ишлатилган ҳаракатларни кўчада, дўстлари билан уйи олдидаги майдонда кўрсатишга ҳаракат қилади.

Бугун болалик хотираларингизни ёдингизга солиб, ўша пайтларда қўлоққа ташланган энг ғалати 10 қоида ёки жумлани эътиборингизга ҳавола қиламиз.

1."Дарвозадан дарвозага тепиб гол урса, ҳисобланмайди".

2."Дарвозага анави семиз бола туради".

3."Дарвозага битта гол бўлганча тураман, кейин алмашамиз".

4."Сен атайин гол ўтказдинг, яна битта гол турасан".

5."Жаримани ўзим ишладим, энди ўзим тепаман".

6."Биз кучсизроқмиз - тўп биздан".

7."Кичкина, бер техникага тепаман".

8."Ошир, "стенка" ўйнаймиз".

9."Қўлим ёпишиб турганди, "рука" эмас".

10."Ким тепиб юборган бўлса, ўша олиб келади".

БОНУС

Бонус сифатида россиялик машҳур журналист Георгий Черданцев кўчадаги болалар футболини шарҳлагани акс этган видеони тақдим этамиз.

TAS-IX



TAS-IX эмас


Телеграм орқали кўчириб олиш: КЎЧИРИШ


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia