UZ

Сўнгги янгиликлар

00:4437 ёшли Куадрадонинг янги клуби маълум  2 00:11Вирц "Ливерпул"да қайси рақамни олди?  1 23:42Отабек Нарзуллаев: "Менга ёққан томони - футболчиларимиз охиригача курашди"  0 23:22Камолиддин Тожиев: "Танаффусдан кейин тезда тонусга тушиб олиш осон эмас"  2 23:10Миржалол Қосимов: "Иккинчи даврани ғалаба билан бошлашни мақсад қилгандик"  1 22:55"Истанбул Башакшехир" ўртоқлик ўйинида "Истанбулспор"ни минимал ҳисобда мағлуб этди, Шомуродов ва Файзуллаев баҳсда иштирок этди  10 22:49Улуғбек Бакаев: "Футболда шунақа: сен урмасанг, сенга уришади"  6 22:20Manchester Evening News журналисти "Ман Сити"нинг Ҳусанов бўйича режаларини хабар қилди  5 21:58Суперлига. "Пахтакор" "Машъал" устидан минимал ғалабага эришди  37 21:55Суперлига. ОКМК Қаршида "Бухоро"дан устун келди   16 21:35Тадич янги клубга ўтди  0 21:05"Бавария" футболчиси Лондон клубига ўтади  1 19:53"Ливерпуль" келаси мавсум учун либосларини тақдим этди  12 19:27Сюрприз! Балотелли Испаниянинг 3-дивизион клубига ўтиш арафасида  4 18:34Исак "Ливерпул"га ўтишни истамоқда, "Ньюкасл" эса қарши  6

Болалар ва ўсмирлар ўртасида "Наврўз" мусобақаси финали бўлиб ўтди Янгиликлар

Болалар ва ўсмирлар ўртасида "Наврўз" мусобақаси финали бўлиб ўтди

Теглар :  Наврўз кубоги
Ўзбекистон футбол ассоциацияси тақвим режасига асосан 2004 йилда туғилган болалар жамоалари ўртасида Наврўз байрамига бағишланган мусобақа якунига етди.

ЎФАга қарашли сунъий қопламали майдон ҳамда “Чиғатой” спорт базаси майдонида ўтаётган 2004 йилда туғилган болалар ўртасидаги мусобақада жами 13та жамоа қатнашди.

Бугун ушбу турнирнинг 3-ўрин учун баҳси ва финали бўлиб ўтди.

3-ўрин учун кечган баҳсда “Ифтихор” ФМ “Пахтакор” футбол академияси билан куч синашди. Ўйиннинг асосий вақти 1:1 ҳисобидаги дуранг билан якунига етди. Пенальтилар сериясида “Ифтихор” футбол мактаби жамоасига омад кулиб боқди – 4:2.

Финалда “Нефтчи” БЎФМ “Насаф” БЎФМга қарши майдонга тушди. Қизиқарли кечган баҳсда “Насаф” БЎФМ 2:1 ҳисобида ғалаба қозониб, мусобақанинг бош совринини қўлга киритди.



Мазкур мусобақани Ўзбекистон футбол ассоциацияси селекционерлари кузатиб боришганини ҳам алоҳида таъкидлаб ўтиш керак. Истеъдодли футболчилар Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоасига жалб қилинади.

2006 йилда туғилган болалар жамоалари ўртасида мусобақа 2 апрель куни бошланади.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика