UZ

Сўнгги янгиликлар

20:13А Сериянинг сентябрь ойидаги энг яхши мураббийи маълум қилинди  1 19:56​Бразилия Кореяни тор-мор келтирди  4 19:45Уругвай Малайзиядаги илк ўртоқлик ўйинида ғалаба қозонди  3 19:24"Манчестер Юнайтед" Беллингемни қўлга киритишни хоҳлайди, аммо...  1 18:56"У — катта йўқотиш": Старриж "Ливерпул"га етишмаётган футболчини айтди  2 18:28Фабио Каннаваро Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Уругвайга қарши ўйин учун қайдномасини эълон қилди: Норчаев чақирилди  42 18:05Ўзбекистон U-16 Саудия Арабистони билан дуранг ўйнади  2 17:48Лапорта "Барселона"ни Суперлига ва УEФА ўртасидаги кўприк деб атади  0 17:23Ўзбекистон U-14 Қозоғистондан устун келди  1 16:50АПЛнинг сентябрь ойидаги энг яхши мураббийи маълум  2 16:20"Бунёдкор" стадиони ҳозир қай ҳолатда?  13 15:52"Барселона"нинг "Камп Ноу"га қайтиши нима учун кечикмоқда?  3 15:25АПЛнинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси номи эълон қилинди  0 14:59Ўткир Юсупов Австрияда  13 14:39"Кристал Пэлас" Даун синдромли болаларни жамоавий фотосессияга таклиф қилди  1

Болалар футболида 2019 йил якунлари: Тошкент биринчи, Наманган иккинчи, Тошкент вилояти учинчи Янгиликлар

Болалар футболида 2019 йил якунлари: Тошкент биринчи, Наманган иккинчи, Тошкент вилояти учинчи

Ортда қолган мавсумда Ўзбекистон футбол Ассоциацияси ва Спорт Вазирлиги ҳамкорлигида, 2002 йилдан 2007 йилгача таваллуд топган жамоалар ўртасида турли мусобақалар ташкил қилинди.

Якуний рўйхатда Тошкент терма жамоаси 12та олтин, 7та кумуш, 4та бронза билан 1-ўринни қўлга киритди. Бу борада Тошкент шаҳар футбол Ассоциацияси томонидан ўтказиб келинадиган болалар лигаси мусобақалари катта роль ўйнади. Терма жамоалар ўртасида бўлиб ўтган 5та ёш тоифасидаги асосий мусобақанинг 4тасида Тошкент терма жамоаси ғалаба қозонганлигини такидлаб ўтиш лозим.

Иккинчи ўринни, кутилганидек Наманган вилояти қўлга киритди. Вилоят ҳокими, Хайрулла Бозоров томонидан амалга оширилаётган кенг кўламдаги ишлар ўз самарасини бера бошлади. Наманган терма жамоалари йил давомида Республика миқёсида ўтказилган турнирларнинг 5тасида биринчи ўринни қўлга киритдилар. 2та кумуш ва 3та бронзани ҳам қўшимча қилиш мумкин.

Учинчи ўрин Тошкент вилоятига насиб этди. Улар 4та олтин, 1та кумуш ва 2та бронза медалларига эга чиқдилар.

Болалар футболи ачинарли ҳолатга тушиб қолган вилоятлар, булар Хоразм, Қорақалпоғистон Республикаси ва Бухоро вилояти бўлади. Ильдар Магдеев, Улуғбек Бақоев, Жасур Ҳасанов каби футболчиларни тарбия қилган вилоят бор йўғи битта кумуш билан чекланган.


Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика